Болалигимизда олган яраларимиз ҳаётимиз давомида йўлбошчимиз бўлишини билармидингиз?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Биз болаликдаги изтиробларимизни бизга бошқатдан ҳис қилдирадиган одамларни кўзидан таниймиз ва миллион кишининг орасидан айнан ўшани топиб олиб, унга ошиқ бўламиз.

"Шундоқ ҳам изтироблар чангалида ўсган эдим, яна нега шу аламларни ҳис қилдирадиган киши томон боряпман?".

Чунки бу кишига изтироб таниш, камситилиш, таҳқирланиш, зўравонлик, калтакланиш таниш. Одамзод ўзига таниш нарсалар юзасидан танловини амалга оширади.


Газетада ишлаб юрганимда олдимга бир қиз келди. Изтиробдан мажруҳ бўлган, умидсиз, "Ҳар куни тонгда уйқудан кўз очганимда, тириклигимни билиш жуда алам қилади", деди қизгина. У билан узоқ суҳбатлашдик. Бир инсонни яхши кўришини айтди. Лекин менга ҳислари севгидан кўра, меҳр тиланиш, ёлғизликдан қутулиш ва атрофдагиларга ниманидир исботлашга уринишдек туюлди. Турмуш қурмоқчи бўлган кишисини қандай тасаввур қилишини сўрадим. Жавоби тахминларимни тасдиқлади: "Эрим мени рашк қилсин, қаҳри қаттиқ бўлсин. Мен унга гапиргани ҳам чўчиб турайин", деди. Ва севган инсони билан тортишишганида унга бақириши, таҳқирлаши, ҳатто қўл кўтаришини севганидан деб билишини ҳам айтди. Гап орасида оиласи, ота-онаси ҳақида сўрадим. Ўйлаганимдек, оилада мутассил уруш-жанжаллар бўлар экан. Ота-она болаларини камситади, ҳақорат қилади. Болалар ота-онаси ўзини севмаслигини, ҳатто ўзини "ота-онасининг оёғига тушов", деб билади ва: "Агар биз бўлмаганимизда ота-онам бирга яшашмасди, бахтли бўлишарди", деган тушунчалар хаёлида яшашади.


Қиссадан ҳиссага келсак, атроф-муҳит, жамият фарзандингизга қандай муомала қилишини хоҳласангиз, сиз унга шундай муомалада бўлинг. Одамлар болангизни турткилаб, қулдай зўравонлик қилишини хоҳлайсизми? Марҳамат, фарзандингизни турткиланг, унга ўзи хоҳламаган ишларни бажартиринг. Сиз буюрган  ишни сиз хоҳлаганингиздай бажармаса, "Оқ сутимга рози эмасман", "Она рози - Худо рози"... каби дийдиёларингиз билан айюҳаннос солинг. Шу тарзда улғайтиринг, зеро, бошқалар ҳам фарзандингизга миннат юкини юклаб ишини битириб олишсин. Болангиз ҳаётда бирор ишни эплолмайдиган, қўлидан иш келмайдиган бўлишини хоҳласангиз, "лапашанг" деб турткиланг, "Сен нонингни ҳам эплаб еёлмайсанку", деб таҳқирланг...

Агар сиз фарзандингиз жамиятда ҳурмат қозонишини, суюмли, севимли бўлишини хоҳласангиз, буни аввало ўзингиз қандай бўлишни унга кўрсатинг. Болангизни севинг, қадрланг, ҳурмат қилингки, фарзандингиз ўзини ҳурмат қиладиган, севадиган, қадрлайдиган кишиларни топиб суйсин...


Умида Адизова

Манба
Мавзуга оид мақолалар
Тамаки чекиш энг ёмон иллатлардан бири ҳисобланади. Тамакининг тутуни нафақат чекувчини, балки давоми...

20:09 / 09.01.2017 4707
Болгария Президенти Росен Плевнелиев мусулмонлар жамоаси учун ифторлик дастурхони уюштирди. Бу давоми...

21:13 / 25.01.2017 3167
embedhttpswww.youtube.comwatchvljMnwLUe3ikfeatureyoutu.beembed

04:15 / 21.08.2018 6675
Асални халқ табобати тавсия этадиган шифобахш неъматларнинг подшоҳи дейиш мумкин. Асал, бол фақат ширинлик давоми...

11:56 / 25.11.2016 8156