Қизларингизга илм беринг!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Улар миллатни тарбиялайдилар!


Биласизми, Сингапурда дипломи бор аёллар турмушга чиқсалар, давлатдан катта тўёна, агар фарзанд кўрсалар, бошқа ўқимаган аёлларга нисбатан кўпроқ суюнчи пулларини оладилар. Хўш, нима учун шунақа? Чунки буюк ислоҳотчи Ли Куан Ю мамлакатнинг муваффақияти аввалом бор илмли, зиёли  аёллар ва оналарга боғлиқлигини тушуниб етган эди. Тарих кўрсатдики, Ли Куан Ю юз фоиз ҳақ бўлиб чиқди.


Ақлли ва илмли аёл илмсиз, дунёқараши паст аёллардан кўра дунёга, ҳаётга реал кўз билан баҳо бера оларкан. Бундай аёллар замонавий тенденциялар ва ҳаққонийлик билан ўз ҳаётлари ва оилаларини келажагини қура оладилар. Улар ўз турмуш ўртоқларига, фарзандларига тўғри йўналишларни бера олиш қурбига эга бўладилар. Энг камида бундай аёллар ўз соғлиқларига ва оила соғлиғига катта эътибор бера оладилар. Улар ўз турмуш ўртоқларига  келажак истиқболларига олиб борувчи порлоқ йўлларни кўрсата оладилар, керак пайти танқид қилиб,  зарур пайтда мақтов билан муваффақиятларга эриштира оладилар.


Илмли, ақлли аёллар қорин ғамини, уйдаги мебель, идиш-товоқ, латта-путта  каби майда нарсаларнинг ташвишини қилавермайди, ундан юқорироқ ишлар ҳақида қайғурадилар.  Улар мўлжални жуда юқори оладилар ва оилани юксакликка олиб чиқиш режаларини қила оладилар. Бундай аёллар ўз эрлари ва фарзандларига китоб тутқазадилар ва илм-фанга йўналтирадилар.


"Ҳар қандай буюк эркакнинг ортида буюк аёл туради", деб бежизга айтилмаган. Интеллекти юқори аёл албатта буюк фарзандларни камолотга эриштиради. Отадан қон, жисм ўтса-да, ақл ва тафаккур кўпроқ онадан ўтади. Шунинг учун илмли, иймонли аёлларга уйланиш мақсадга мувофиқдир.


Интеллектуал ўткир билимга эга, ақл-фаросатли аёллар ўз эрларини йўқотган тарзда ҳам, ёки уларнинг аблаҳ бўлиб чиқишидан қатъи назар барибир ўз ҳаёт йўлларини топиб кета оладилар. Чунки бундай аёллар ўз оилаларини иқтисодий-маънавий жиҳатдан қўрғон каби ҳимоялаш усулларини топа оладилар.


Нима учун интеллектуаллар ўзларига жуда иқтидорли интеллектуал кучли аёлларни танлаганлар. Чунки улар фақат кучсиз одамлар ўзларидан ҳам кучсизларни танлашларини биладилар. Улар ўзларига мос ва хос, замон билан ҳамнафас юрувчи жуфтни бежизга танламаганлар. Чунки бундай кучли одамларга фақатгина шунақа кучли аёлларгина илҳом бера оладилар.


Хўш, биздачи? Бизда эса "Аёл бахти" номли тренингларда аёлларга  ёш қизалоқлигидан бўйсуниш, овқат қилиш, тикиш-бичиш, ўз ҳаётини қурбон қилиш йўллари ўргатилади. Йўналишлар қанчалик ўзгармасин, дунё қанчалик тараққиётга қадам қўймасин, биздаги қарашлар ҳалиям XV асрдаги аҳволда. "Бўлмаса эрсиз қоласан ва тамомсан" каби қарашлари устунлигича қолмоқда.


Дунё аёлнинг бўғирсоқ пиширишни билиши ёки билмаслигига эмас, балки унинг тафаккури ва юксак маҳоратига ҳайратланади.


Ўзингизнинг истеъдодингизни, билимингизни намоён қилишдан, янги ғояларингизни амалга оширишдан ҳеч қачон қўрқманг, эски стреотиплардан баралла воз кечинг. Кир ювуш ва овқат қилишни истаган пайтда ўрганиб олиш мумкин, аммо мияни билимга, тафаккур ва кўникмаларга тўлдиришга кейин кеч бўлиши мумкин.


Қозоқ тилидан Исроил Тиллабоев таржима қилди.


Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Ривоят қилишларича, Мадинаи Мунавварага табиблар одамларни даволагани келишди. Улар олти ой ишлади, лекин давоми...

20:26 / 02.12.2016 7174
Бизлар учун нурга тўлган дунёдирсиз, Илму ҳикматдурга тўлган дарёдирсиз, Расулуллоҳ экиб кетган давоми...

20:44 / 15.11.2016 4387
Аллоҳ таоло айтади «Эй Набийнинг аёллари Сизлар аёллардан бирортаси каби эмассиз. Агар тақво қилсангиз, давоми...

16:37 / 29.12.2016 3887
Масаллиқлар Блинчикка 4 дона тухум, 1,5 стакан сут, 1 стакан сув, 2 стакан ун, 0,5 стакан какао кукуни, 6 чой қошиқ давоми...

21:10 / 01.01.2017 4283