Рамазон ойида ифторлик қоидаларини биласизми?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Шифокор Гулбаҳор Сатторова жавоб беради:

– Ифторликни энг муҳим қоидаларидан бири,  озуқалар истеъмолини  кетма кетлигига аҳадият бериш керак.

Аввало оғизни хурмо ёки илиқ сув  билан очиш. Кейин керакли миқдорда сув истеъмол қилиш керак. Сабаби организмни сувга бўлган эҳтиёжи қолган барча эхтиёжлардан устун туради. Ичилаётган сув илиқ (совуқ ва қайноқ сув тавсия қилинмайди) тана ҳароратига яқинроқ бўилши зарур. (Совуқ сув сафро ва қон мизож инсонларга ва  ҳарорат ўта иссиқ  вақтида, шунингдек,  ўсмир ва бақувват инсонларга тўғри келади.)

Мева ва салатлар. Бу дастурхонни асосий бўлимидан бўлиши шарт, сабаби очликда организмдаги ортиқча ахлат парчаланиши натижасида қон муҳити кислотали томонга оғиши, қонни табиий ҳолатда қуюқланиши, сув ва дағал толалар етишмовчилиги ҳисобига ич қотишга мойиллик туғилиши табиий ҳолдир. Мева ва сабзавотлар шу ҳолатларга барҳам бериб, организмни минерал ва витаминларга бўлган эҳтиёжини қоплайди.

Шом намозини адо этиш.

 Енгил хазмли овқатлардан бирини  (шўрва, мастава) имкон қадар камроқ нон билан истеъмоли қилиши керак.

Шу билан ифторликни тугатиш ва ибодатга бел боғлаш лозим. Овқатдан 1-2 соатлар ўтгач, мева ёки сув истеъмол қилса жоиздир.


Манба
Мавзуга оид мақолалар
Рамазон ойида саҳарлик қилишнинг тўғри қоидаларини биласизми Шифокор Гулбаҳор Саттарова жавоб беради давоми...

21:50 / 05.04.2023 2988
Инсон қуйидаги сабабларга кўра тез чарчайди организм учун етарли миқдорда сув ичмаслик яхши нонушта давоми...

02:33 / 05.06.2023 3469
Одатда, турмуш қуришда талаблар ва шартлар асосан келин номзоддан ахтарилади. Куёв номзоднинг тушуми ва давоми...

02:40 / 09.07.2023 4809
БиласизмиТатиуровка нимадан тайёрланадиТатиуровка қилиш жуда кучли оғриқ билан амалга ошадиган жараён давоми...

02:37 / 09.04.2020 5112