«Машааллоҳ», «Иншааллоҳ», «Субҳаналлоҳ»... Бу сўзларнинг маъносини биламизми?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Машааллоҳ», «Иншааллоҳ», «Субҳаналлоҳ»...

Бу сўзларнинг маъносини биламизми?


Келинг, уларнинг маъноси билан танишамиз.


«Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим» – ҳар бир яхши ишни шу сўзлар билан бошлаймиз.

Маъноси: «Меҳрибон, раҳмли Аллоҳнинг исми билан».


 «Субҳаналлоҳ» – ажабланиш, ҳайрат ифодаси.

Маъноси: «Аллоҳ ҳар қандай нуқсонлардан покдир».


 «Аллоҳу акбар» – Аллоҳ буюкдир.


«Машааллоҳ» – завқланиш, қойил қолиш ифодаси.

Бир яхши нарсани кўрганда кўзингиз тегмаслиги учун ҳам «Машааллоҳ», дейиш керак.

Маъноси: «Аллоҳнинг иродаси», «Аллоҳнинг хоҳлагани».


 «Алҳамдулиллаҳ» – Аллоҳ таолонинг неъматларига шукрона айтганда, ютуқлар, муваффақиятлар ҳақида гапирилганда, шунингдек, «Ишлар қалай?», «Соғлиғинг яхшими?» каби саволларга жавоб берилганда шукр келтириш.

Маъноси: «Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин!»


Акса урганда ҳам «Алҳамдулиллаҳ», дейиш керак. Буни эшитган одам «Ярҳамукаллоҳ» (Аллоҳ сизга раҳм қилсин) деб жавоб қайтариши керак. Акса урган одам эса бунга жавобан: «Яҳдийкумуллоҳ» (Аллоҳ сизни ҳидоят қилсин), дейди.


«Астағфируллоҳ» – «Аллоҳ мени кечирсин», «Аллоҳдан мағфират сўрайман».


 «Иншааллоҳ» – энди бўладиган, қилинмоқчи бўлган ишни Аллоҳ таолонинг иродасига боғлаш.

Маъноси: «Аллоҳ хоҳласа» («Худо хоҳласа»).


 Лаа илааҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Росулуллоҳ – Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир.


 Жазаакумуллоҳу хойрон – Аллоҳ сизни яхшилик билан мукофотласин.


 Ва ийякум – Сизга ҳам.


 Баарокаллоҳ – Аллоҳ сизга баракот берсин.


Тақоббалаллоҳ – Аллоҳ қабул қилсин.


Иннаа лиллааҳи ва инаа илайҳи рожиъуун – Барчамиз Аллоҳникимиз, барчамиз Унинг ҳузурига қайтамиз.


 Наъуузубиллааҳ – Аллоҳ асрасин.


Таваккалту ъалаллоҳ – Аллоҳга таваккул.


 Рўза – бир нарсадан ўзини тийиш. Тонг отгандан то қуёш ботгунча ният билан рўзани очувчи нарсалардан ўзини тийиш.


Таровиҳ – роҳат-истироҳат деган маънони англатади. Рамазонда бедор бўлиб ўқиладиган намоз. Мазкур намоз истироҳат ҳисобланади, ҳар тўрт ракъатни ўқиб бўлгандан кейин истироҳат олинади.


 Лайлатул Қадр – «Қадр кечаси». Бу муборак кеча «Қадр» деб аталишининг икки хил маъноси бор. Биринчиси «қадр», яъни қадри улуғ, иккинчиси «қадар», яъни бандаларнинг қадарини белгилашдир. Чунки Қадр кечаси қадри улуғ кечадир. Қадр кечаси бандаларнинг бир йиллик қадарлари – тақдирлари белгиланадиган кечадир.


 Фитр садақаси – Рамазондан фитрга (оғиз очиқлигига) чиқиш муносабати билан бериладиган садақа.


Фидя – луғавий маъноси «фидо қилиш» бўлиб, шариат ҳукмига кўра, маълум бир нарсанинг ўрнига мол сарфлаш «фидя бериш» дейилади.


 Соллаллоҳу алайҳи васаллам – у зотга Аллоҳнинг салоту саломи бўлсин (анбиёларнинг, одатда Муҳаммад алайҳиссаломнинг исмлари келганда айтиладиган салавот)


 Алайҳиссалом – у зотга Аллоҳнинг саломи бўлсин (пайғамбарларга нисбатан айтилади)


 Розияллоҳу анҳу – Аллоҳ ундан рози бўлсин (саҳобаи киромларга нисбатан айтилади)


 Роҳматуллоҳи алайҳ – унга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин (одатда оламдан ўтган улуғ зотларга нисбатан айтилади)


 Роҳимаҳуллоҳ – Аллоҳ унга раҳм қилсин (одатда оламдан ўтган улуғ зотларга нисбатан айтилади)


 Ҳафизаҳуллоҳ — Аллоҳ уни ҳифзу ҳимоясида сақласин (одатда мўътабар инсонларга ҳаётлигида айтилади)


Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ розилиги учун тутиладиган хоҳ Рамазон рўзаси бўлсин, хоҳ нафл рўза бўлсин, иккаласи улкан ибодатдир. давоми...

19:32 / 25.12.2016 3461
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим  1.Ниятнинг бузуқлиги ва шуҳратпарастлик Киши бир ишга киришишидан аввал ўша давоми...

12:22 / 31.01.2017 5935
Бахт Аллоҳ таоло тарафидан бериладиган совға бўлиб, уни хоҳлаганига тортиқ қилади ва хоҳлаганидан тортиб давоми...

21:15 / 22.09.2023 1918
Умар розияллоҳу анҳудан ривоят «Бир куни биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида давоми...

12:47 / 17.10.2016 5638