"Тараннум" мусобақаси
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Азиз опа-сингиллар! Muslimaat.uz сайти қошида муборак Рамазон ҳайити муносабати билан аёл-қизлар ўртасида гўзал салавоту нашидлар ижро соҳибаларини аниқлаш мақсадида бу йил ҳам сизнинг талаб ва таклифларингизни инобатга олган ҳолда, "Тараннум" мусобақаси эълон қилинади.


Танлов икки босқичда ўтказилади.


1-босқичда  сиз арабча ва ўзбекча нашид ёки салавотни жонли ижро этиб, бизга овозли шаклда юборасиз.

Биз уларнинг ичидан маъқул келган иштирокчиларни саралаб оламиз.


2-босқичда эса малакали мутахасислар ёрдамида ушбу иштирокчилардан гўзал овоз соҳибларини жонли ижро асосида саралаб оламиз.


Бугундан бошлаб жорий йилнинг 3 апрелига қадар қуйида илова қилинган ботга овозингизни юбориб,

1-босқичда ўзингизни синаб кўринг.


Мурожаат учун: @munshidaat_bot


Мазкур ботга  ўзингиз ҳақингиздаги  маълумотларни ҳам йўллашни  унутманг.


Танловда 17 ёшдан юқори  бўлган опа-сингилларимиз ҳам иштирок этишлари мумкин.


Манба
Мавзуга оид мақолалар
Бухоро яқинидаги Сухор деган қишлоқда Саййид Амир Кулол қуддиса сирруҳининг мақбараси бор. Биз бу ерга аср давоми...

08:25 / 29.11.2023 1613
12 август куни .HilolNashr, матбаанашриётининг мажлислар залида .Hilol, диниймаърифий, ижтимоийадабий журналнинг давоми...

23:59 / 15.08.2023 2453
Ассалому алайкум, азиз мухлисалар Маълумингизким, Туғруқхонадан мактублар рукни остида давоми...

14:17 / 01.05.2017 5974
Ийдул Азҳонинг иккинчи куни муборак бўлсинБирбирингизга совғасалом улашинг

14:20 / 29.06.2023 2676