Меҳмонларимиз ташрифи
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.



Бугун, muslimaat.uz  таҳририятида  Қрим Республикасининг Симферопол шаҳридан меҳмонлар ташриф буюришди.  Теолог, оилавий психолог Зейнеб Баированинг устоз Одинахон Муҳаммад Содиқ билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда ҳар икки томонни олиб бораётган фаолиятлари, лойиҳалари ва бу лойиҳаларнинг  минтақадаги долзарблиги ҳақида суҳбат бўлиб ўтди. Суҳбат асносида томонлар келгусида ҳамкорлик қилишга келишиб олишди. Учрашув сўнггида меҳмонларимизга эсдалик совғалари тақдим этилди.


Сўнгра меҳмонларимизнинг  юртимизда фаолият олиб бораётган бир қанча психологлар жамоаси билан ҳам учрашуви бўлиб ўтди.  Унда йиғилган мутахассисларимиз  қримлик мутахассислар билан соҳаларига доир турли масалаларда фикрлар алмашишди, тажрибалар ҳақида гаплашилди. Психология ва психотерапияни интеграция масалалари юзасидан қизиқарли мулоҳаза ва фикрлар билдирилди.


Манба
Мавзуга оид мақолалар
Муслима прокурор лавозимини эгалладиПокистонлик муслима Сайма Моҳсин АҚШнинг Мичиган штатининг прокурор давоми...

01:26 / 29.01.2021 3811
Ўтган ҳафтада Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва давоми...

20:27 / 05.03.2024 3637
Сентябрнинг 17куни, мавлид ойининг иккинчи куни устоз Одинахон Муҳаммад Содиқ бошчилигида бир гуруҳ давоми...

08:01 / 21.09.2023 2881
Доғистонлик 10 ёшли Сайидмуҳаммад Багандов пул йиғиб, умрага борди. Тўрт йил олдин боланинг онаси ҳажга давоми...

23:19 / 27.01.2020 4781