Хушуъ ва Қуръон тиловат қила туриб йиғлаш
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Хушуъ» арабча сўз бўлиб, «қўрқиш, ўзини паст олиш, овозини пасайтириш» маъноларини англатади. Одатда бу сўз намозга нисбатан ишлатилади, лекин бошқа ибодатлардаги ихлосни ифодалашда ҳам қўлланилади. Қироатдаги хушуъ эса ихлос билан ўзини камтар олиб, чин дилдан тадаббур билан тиловат қилишдир.


Қуръон одобларидан яна бири қироат асносида қалбнинг қайғули бўлиши (йиғлаши)дир. Аллоҳ таоло айтади:

«Агар Биз ушбу Қуръонни бирор тоғга нозил қилганимизда, албатта, сиз у (тоғ)ни Аллоҳнинг қўрқувидан эгилиб-ёрилиб кетган ҳолида кўрган бўлур эдингиз. (Лекин айрим инсонларнинг диллари тоғнинг тошидан ҳам каттиқроқ бўлгани сабабли уларга Қуръон оятлари ҳам таъсир қилмас). Биз бу мисолларни одамлар учун, шояд? улар тафаккур қилсалар, деб келтирмоқдамиз» (Ҳашр, 21).

Яна бир ояти каримада Аллоҳ таоло айтади:

«Иймон келтирган зотлар учун Аллоҳнинг зикри сабабли ва нозил бўлган Ҳақ – Қуръон (тиловат қилиниши) сабабли қалблари эриб, қўрқиш (вақти) келмадими? (Шунингдек, улар учун) илгари Китоб ато этилган, сўнг (улар билан пайғамбарлар ўртасидаги) муддат узайгач, диллари қотиб кетган кимсалар (яъни  яҳудий ва насронийлар) каби бўлиб қолмаслик (вақти келмадими)?! Улар (яъни  яҳудий ва насронийлар)дан кўплари фосиқ − итоатсиздирлар» (Ҳадид, 16).

Ушбу ояти каримада мўминлар сифатланиши лозим бўлган икки фазилат ҳақида сўз бормоқда: Аллоҳ таолонинг номи зикр қилинганида  ва Қуръон тиловат қилинганида ҳақиқий мўминнинг дили эрийди, қалби қўрқувга тушади ва кўзларига ёш келади. Тошбағирлик ва Аллоҳнинг амрига итоатсизлик фосиқларнинг хулқларидандир.

Оятнинг давомида Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

«(Эй мўминлар), билингларки, албатта, Аллоҳ ўлган ерни тирилтирур» (Ҳадид, 17)

Яъни  Аллоҳ қуриб-қақшаб ётган ерни ёмғир суви билан тирилтиргани каби, сизларнинг дилларингизни ҳам Ўзининг зикри ва Қуръон тиловати билан юмшатади.

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Биласизми Милҳон алҚайсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам давоми...

16:13 / 07.01.2020 8029
Аллоҳнинг фазли ва марҳамати билан 30 март душанба куни эрталаб мажлис  марҳум Шайх Муҳаммад Саъид Рамазон давоми...

09:58 / 05.02.2017 4838
смартфонларга қарамликbull Сиз ҳар тонгда уйқудан уйғонибоқ телефонингизни қидирасизмиАгар шундай бўлса, давоми...

21:39 / 19.01.2024 6427