КЎШК ҚЎШИҒИ
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.



Пўлат рангли осмон.

Олтин каби офтоб кўринмас –

Балки  дарахтларга

тўкилгандир унинг тиллоси.

Ҳатто ердаги хазон

ётибди куз ҳавосидан маст,

Аммо ёлғиз ўзинг

кўклам каби кузнинг балоси.


Кўшк. Устунларида

қадим Шарқнинг афсунгар нақши,

Куз зийнатламоқда

атрофдаги боғни сидқидил.

Ўз тилида куйлар

табиат – у куҳансол бахши,

Ажиб орзуларга

ошно тутинмоқдадир кўнгил.


Ёмғир ёғар майин

шивалаб,

шивирлаб сўйлар –

ҳар томчи ўз сирин

япроқларнинг қулоқларига.

Ўртада оловнинг

жигар-бағри ловуллаб куяр

ва қаҳва тошади

қайноқдоннинг қирғоқларидан.


Либосларинг қалин.

Кўзларинг термилган рангларга,

Қўлингда бир финжон

бармоқларинг ўпиб бахтиёр;

Чеккан азобларин

унутганча тўлиб фараҳга

кўзларингга тўймай

термилади қаҳва телбавор.


Сен уни ичасан.

Олов эса ёнар жигархун.

Ортиб борар ҳар лаҳза

кузнинг ҳам нечундир зардоби.

Борлиқда ҳар бир барг

хазону, эй чеҳраси гулгун,

кўкламга онт ичар

афсунгар кўзларинг гирдоби.


Акром Малик


Муаллиф
Манба
Мавзуга оид мақолалар
gallery ids6042,6043,6044 Сурия Уламолари Бирлашмаси ҳамда Олий Таълим Вазирлиги бошчилигида Муҳаммад Саъид Рамазон давоми...

09:50 / 05.02.2017 4296
  Доктор Муҳйиддин ибн Муҳаммад Аввома   У ЗОТ ТАОЛОНИНГ «АЛЛОҲ ВА УНИНГ ФАРИШТАЛАРИ НАБИЙГА давоми...

08:37 / 27.02.2017 7883
Аллоҳнинг зикри  улуғ фазилат бўлишига қарамай, Аллоҳ таоло уни шундай осон қилдики, уни қилиш учун бирор давоми...

19:21 / 14.12.2016 16485
Рамазон ойида бутун ер юзига Аллоҳнинг баракоти ёғилиб туришига қарамай, ихтиёрий оч юришнинг, яъни рўза давоми...

14:41 / 02.05.2019 4489