«Хайрия ишларида аёл кишининг ўрни» конференцияси 16 декабрь
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

[gallery link="file" ids="3706,3707"] «Хайрия ишларида аёл кишининг ўрни» конференциясининг иккинчи куни эрталабки қисми ҳам бўлиб ўтди. Ушбу мажлисни Кувайт давлатидан Доктор Холид Мазкур олиб борди. Доктор Холид Мазкур «Ислом шариати аҳкомларини татбиқ қилишни мукаммаллаштириш» амалининг олий ҳайъати раисидир. У киши сўз навбатини аввал Миср Арабистонидан ҳозир бўлган ва «Ижтимоий иштирок доирасида аёл кишининг хайрия ишлари» номли мавзуда нутқ қилган Доктора Маҳжа Ғолиб Абдурраҳмонга берди. Сўнгра Кувайт университетидан Доктора Ийман Мазруқ «Муслима аёлнинг «Хайрия ишларида аёл кишининг ўрни» конференцияси хайрия ва даъват ишларини бажариши» ҳақида нутқ қилди. Кейин «Хайрия ишининг моҳияти» ҳақида мағриблик Доктора Хадийча Муфийд сўз юритди. Мажлисдаги энг жонли ва ажойиб нутқ Судан жумҳуриятидан келган, Ислом фиқҳи мажмуъасининг раиси, Умумжаҳон Исломий хайрия ташкилоти идораси мажлисининг раиси Доктор Исом Баширнинг нутқи бўлди. Доктор Исом «Аёл кишининг асил ва асрда умумий ҳаётда иштирок этиши» ҳақида гапирди. Доктор Исом ушбу нутқда,  ўз одатига кўра, манфаатли маълумотларни ёритди. Мажлис сўнгида барчалари ташкилот томонидан тақдирландилар.

muslimaat.uz

Мавзуга оид мақолалар
Адҳам фақирона ҳаёт кечирарди. Уни таниганлар «Адҳам ямоқчи» дейишади. Тирикчилиги ёнатрофдаги давоми...

21:00 / 15.11.2019 4188
Ҳаммамиз интизор бўлган ва ажрларидан умид қилган моҳи Рамазон ойини кутиб олдик, алҳамдулиллаҳ. Муборак ой давоми...

19:39 / 30.11.2016 3698
Рамазон ойи Қуръон ойидир. Рамазон ойини интиқлик билан кутган мусулмонлар бу ойда Қуръонни кўпроқ қироат давоми...

06:12 / 11.02.2017 4350