Онанинг кундалигидан…
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 «Жоним болам! Шундай пайт келадики, мен қарийман. Ўшанда сабрли бўл ва мени тушунишга ҳаракат қил.

* * * Агар еяётган овқатимни бехосдан тўкиб қўйсам, кийимларимни сенинг ёрдамингсиз эгнимга кия олмасам, «ёш боладан ҳам баттар» деб оғринма. Сен шундай қилсанг, юрагим оғриса ҳам маъюс жилмайиб эслайман: кичиклигингда сен ҳам шундай эдинг, буларни ўргатаётганимда қанча вақтим кетаётганини ҳатто хаёлимга ҳам келтирмаганман. Чунки… Ахир сен учун вақт нима бўпти, жонимни ҳам аямайман. Худди ҳозиргидай.

* * * Агар сен билан суҳбатлашиб ўтирганимизда, битта гапни минг марта такрорласам, эзмаликда айблама, мени эшит. Кичкиналигингда ухлашинг учун битта эртакни минг марталаб ўқиб беришимга тўғри келарди, ҳар гал жон деб тинглардинг. Менинг ҳаёт эртагим охирлаб боряпти, қачондир надоматда қолмаслигингни хоҳлайман, шунинг учун ҳозирча мени эшит…

* * Рўзғордаги янгича буюмларга тушунмасам, айбга буюрма, тушуниб олишимга бироз вақт бер. Ахир сенга тўғри ейиш, чиройли кийиниш, ҳаёт ташвишларига қарши қандай курашишларни ўргата олгандим, буни ҳам эплай олишимга ишонаман. Шундан кўнглим тўқ, ахир сен ёнимдасан!

* * * Агар қачондир ниманидир эсдан чиқариб қўйсам ёки суҳбатлашиб ўтириб, нима демоқчилигим эсимдан чиқиб қолса, койима. Агар эслолмасам, қайғурма. Ахир энг асосийси гапираётганим эмас, сен билан биргалигим… Ёдингдами, кичиклигингда мендан бир зум ҳам нари кетишни истамасдинг…

* * * Агар ҳориган оёқларим менга хизмат қилишдан, суянч бўлишдан бош тортса, қўлларингни узат. Худди қачонлардир илк қадамларингни ташлаётганингда сенга қўлларимни узатганим каби.

* * * Қариётганимга қараб хафа бўлма, ўзингни ожиз ҳис қилма. Ёнимда бўл, мени тушунишга ва менга ёрдам беришга ҳаракат қил. Худди қачондир эндигина ҳаётингни бошлаганингда мен сенга ёрдамлашганим каби...

* * * Менга яшашда давом этишимда, ҳаёт йўлим якунига меҳр-муҳаббат ва тоқат билан етишимда ёрдам бер. Бунинг учун сени табассумим, ҳеч қачон сўнмаган, охири йўқ меҳрим билан тақдирлайман.

* * * Сени яхши кўраман, жоним болам!..»

Мавзуга оид мақолалар
Арафа куни кечаси, яъни, ҳайит кунига ўтар кечасини бедор ўтказиш.Ғусл қилиш. Энг яхши, янги ёки тоза давоми...

15:13 / 28.06.2023 1374
embedhttpswww.youtube.comwatchvMuVMBNJqgG0embed

14:51 / 09.12.2016 3981
Салат номини ўқиб, куз фаслидаги дарахтларни олтин тусга буркангани, гўзал бир манзара кўз олдингизда давоми...

12:54 / 29.11.2016 4620
 Мадинада муҳтожларга бериладиган таомларни тарқатишда Умар розияллоҳу анҳунинг ўзлари ҳам иштирок давоми...

21:30 / 18.03.2017 4070