Қани, Ҳасан, таслим бўлма!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Болалар Улубатли Ҳасан (турк қаҳрамони)  бўлишни қанчалар севадилар. Уни таниб олганларидан сўнг, на Ўргимчак одамни, на Бетменни қаҳрамон деб қабул қилмайдилар. Улар оналарига: “Қани, онажон! Улубатли Ҳасаннинг бир қўлида қалқони, бошқасида эса қиличи билан нарвон орқали қалъа деворларига тирмашиб чиқаётганида, юқоридан бошига тўкилган қайноқ ёғларга қарамасдан ўз мақсади томон олға юришини, биродарларининг пастдан: “Қани Ҳасан, таслим бўлма! Сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам салом айтяптилар, шаҳидлигинг ҳозирдан муборак бўлсин!” дейишини ва у кишининг қалъа устига байроқни тикканларидан сўнг шаҳид бўлишларини яна бир марта айтиб беринг!” деб туриб оладилар.

Хулоса

Хонадонларда ота-оналар фарзанд тарбиясини ўзларининг асосий вазифаси деб қабул қилмас эканлар, оммавий маданият ва кўча-кўйдаги ўткинчи ҳою ҳавас болаларнинг мияларини ишғол қилиб олади, насл-насаблари ота-онасига тортса ҳам, номақбул фикрлари билан шайтоннинг ҳамтовоқлари фойдасига ишлайдилар. Шунинг учун Ислом аввало хонадонларда қайта тирилди. Кофирлар буни билган ҳолда, биринчи бўлиб уйларимизни нишонга олишди. Aхлоқсиз филмлар аввал уйларга келиб тушди. Уйларда енгилган бу уммат яна уйларда қайта тирилади.

Ота-онасидан Aсмо розияллоҳу анҳо ҳақида тинглаб катта бўлганлар ўз фарзандларига ҳам Aсмо ҳақида сўзлаб берсалар, уни тинглаб улғайган қизлар ҳам шу Асмо каби бўлишга ҳаракат қиладилар.

Ота-оналар янги тил ўрганганлари каби болаларининг тилини ҳам ўрганишлари лозим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг болалар билан ерга чўккалаб ўтириб гаплашишлари, қўлларини уларнинг елкаларига қўйишлари, бир боланинг қуши ўлиб қолганида унга таъзия билдиришлари, улар билан биргаликда намоз ўқишлари, масжидда ўйин ўйнашлари, Ҳасан ва Ҳусайн розияллоҳу анҳумони елкаларида кўтариб юришлари сингари хусусиятлари ва амаллари ҳақида қайта фикр юритиш лозим.

Aгар оналар қизларини тиззаларига ўтғизиб олиб, Хадича, Оиша, Aсмо розияллоҳу анҳум ҳақида сўзлаб берсалар, оталар эса Оқшамсиддин каби ўз зуҳди ва тақвоси билан ўғилларига гўзал ўрнак бўлсалар, фарзандлар ҳам Нине Ҳатун, Улубатли Ҳасан каби бўладилар. Хонадондаги тарбия кимнингдир қалбини тирилтиради, кимнидир эса Халаб, Қуддус, Шарқий Туркистонни озод қиладиган сафар ҳозирлигига бошлайди. Aхир катта-катта сафарларни қилган фотиҳу баҳодирлар ҳам бир вақтлар ёш бола эмасмиди?!

Уйларида оналаридан Салоҳиддин ҳақида тинглаган, Косовада Султон Муроднинг жаноза намозини ўқиган, Никополда Йилдирим билан таҳорат қилган, Истанбулнинг қалъа деворларига тирмашиб чиққан Улубатли Ҳасанга “Қани Ҳасан, таслим бўлма!” деган болалар ичидан замонанинг янги фотиҳлари етишиб чиқади.

Эй фарзанд! Сен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кичик саҳобаси бўлиб, мазлумларга: “Сабр қилинг, биз келяпмиз!” десанг, Aллоҳ азза ва жалла сенинг йўлингни қайтадан очиб беради. Эй фарзанд! Шарқий Римнинг фатҳ қилиниши хушхабарини берган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Рим учун ҳам муждаси бор! Сен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кичик издошисан. Бурчларинингни ортга сурма, вазифаларингда оқсама! Сен уддалайсан. Яқин кунларда сен ҳам, бутун уммат ҳам ёруғ кунларга эришасизлар иншааллоҳ.

Абдуллоҳ Раҳим ва Нилуфар Алламова таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
Исломдан олдин қиз фарзандларини тириклайин ерга кўмган араблар, Ислом кириб келганидан сўнг унга атаб давоми...

09:00 / 13.12.2021 3127
Ўрганмаган ўргатолмайдиАёлнинг уйи жаннат ёки дўзах йўлидир. У энг фазилатли ибодатларини ўша ерда адо давоми...

09:00 / 08.11.2021 3725
Кўп кишилар Аллоҳ таолонинг бизга берган энг катта ва муҳим неъмати бу молу дунё неъмати деб ўйлайди. Агар давоми...

22:06 / 23.12.2021 2022
Қизим, фарзандларингни бири Aбу Бакр розияллоҳу анҳунинг ролини ўйнасин, Aбу Жаҳлларнинг қуллик тузумида давоми...

08:00 / 18.02.2022 3895