Гўзаллик нима?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Гўзаллик дегани нима?  Гўзаллик ‒ 17 ёшли қизни машҳур қилиб, саҳналарга чиқарган, суҳбатларига журналистлар ошиққан, ундан эса фақатгина пулдорлар маишат учун фойдаланиб, кейин эса бир четга  улоқтириб кетиладиган бўй-бастми?  Ёки эркакларни ўзига ром этадиган қош-кўзми? Ёки бўлмаса, бу гўзаллик деганлари аёлни ҳурматга сазовор қилган, уни ҳар ҳолатда ҳам азиз қилган оналик ёки бувиликмикин?!

 

Оила севги ва марҳамат асосига қурилади

Ҳолатга шундай кўз билан қаранг: бири ташқи гўзалликка эга, иккинчиси ахлоқи гўзал икки аёл ўйнаётган фильм деб тасаввур қилинг. Ташқи гўзалликка эга бўлган аёл ҳар қандай ахлоқсизликни қилиши мумкин: оғзига келганини гапириши, ёлғон гапириши, фаҳш ишларни қилиши, пора олиши, ҳар қандай гуноҳни тап тортмай қилиши мумкин. Иккинчиси эса бировларнинг уйида хизмат қилувчи оқсоч, у  обида, зоҳида бир аёлдир. Бу аёл хўжайнисиз  қолган рўзғорини амаллаб тебратишни ва ҳалол маош билан болаларини ўқитиб, одам қилишни ўйлайди ва умр бўйи шу дард билан яшайди. Фильмнинг сўнггида томошабинлардан: “Қайси аёл ҳурматга сазовор?” деб сўрашса, табиийки, кўпчилик инсонлар оқсоч обида аёлни танлайдилар.

Ғарбда бир аёлнинг юзига ажин тушса, қадр-қиймати йўқолади. Бизда эса ортади. Шу туфайли бувижонларимиз жамиятнинг энг мўътабар аёлларидир. Неваралари уларни кўриш, дуоларини олиш учун узоқ-узоқ масофалардан келишади. Бувижонлари билан ёнларида ўтириш учун талашиб-тортишишади.

Оила севги ва марҳамат асосига қурилади. Мана шу асосни билмаган, унутган бир киши вақт ўтган сари ташқи гўзаллигини йўқотиб бораётган аёлини ёқтирмай қолади. У аёлидан ажрашмоқчи бўлиб, арз қилиш учун ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг олдиларига келди. Aмирул мўминин уни эшитгач, шундай  танбеҳ бердилар: “Ҳайф сенга! Нима, оила фақат севги асосида қурилади деб ўйлаганмидинг?! Унда қадр-қиймати қаерда қолди? Сенда вафо йўқми? Боргинда, хотининг билан яшашда давом эт!”

 

Инсонийлик юкини орқалаган аёллар

Аёлнинг юзидаги ажинларни ажрашиш учун сабаб қилиб келтираётган эркак ўша ажинларни аёлининг юзига Аллоҳ азза ва жалланинг Ўзи туширганини билмайдими? Юзига тушган ажин туфайли аёлидан юз ўгириш уни яратган Аллоҳ таолодан юз ўгириш кабидир. Агар бирор раҳбарнинг аёлининг юзидаги ажинлар унинг ёшлик йилларида тушган бўлса, уйланаётганида ўша ажинларни кўрмаганмиди?! Ёки оддий ишчи бўлиб юрганида уйланган киши ундан яхшисини тополмагани учун шу аёлга рози бўлган эдими? Энди мансабдор бўлиб, никоҳида яшаб келаётган аёлни энди ёқтирмай қолдими?! Агар шуни қозига бориб аёл киши талаб қилганида ва: “Бу киши қариб қолди, бизни ажратиб қўйинг” деганида, эркак кишининг муносабати қандай бўларди? Ваҳолангки, "Ва яхшилик ила уларнинг бурчлари муқобилида ҳақлари ҳам бордир. Ва эркакларга улардан устун даража бордир"30.

Қарийб икки асрдан буён Ғарб билан ҳамоҳанг яшар эканмиз, Ғарбнинг маданиятидан кўра кўпроқ салбий қараш ва бузуқ  одатларини ўзлаштирдик.  Аёлга фақатгина 15 ёшдан 35 ёшгача гўзал қадр-қиймат бериб, кейинчалик уни кераксиз буюм каби улоқтириб, ундан фақат жинсий истакларда фойдаланадиган восита деб қараш пайдо бўла бошланди. Ғарбнинг мана шу каби бузуқ одатлари жоҳилликдан бошқа нарса эмас.
Сериаллар эркакларга шундай суратларни кўрсатдики, оқибатда улар бу  кўрсатилаётган  суратлар фильм ёки сериалда эканини унутишди. Улар барча аёлларнинг бўйлари узун, қадди қомати ва кўриниши жуда гўзал деб ўйлай бошлашди. Кўрмаганни кўргани қурсин касаллигига мубтало бўлган мусулмонлар ҳам сериаллардан кўрганларини ҳаётида, оиласида излай бошлашди. Натижада зиддиятлар, ажримлар кўпая бошлади. Оилалар бузилди, фарзандлари етим қолди.

 

Икки хил дунё: Ислом ва Ғарб

Ғарб билан Ислом икки хил иймон, икки хил дунёдир. Икки хил йўл, икки хил ғоядир. Бири саодатга етакласа, иккинчиси фалокатга етаклайди. Мусулмонлар ўзларига ичирилган Ғарб заҳарини қусиб қайт қилиб ташламагунларича, на рисоладаги аёлни ва на онани излаб топа оладилар. Улар саксон ёшлик аёлни ўзи билан бирор йиғилишга олиб бораётганда унга ортиқча юк деб қарашса, мусулмонлар уни онаси бўлганлиги туфайли бошида кўтаради.

Ислом келишидан илгари инсонлар олтинни ҳар нарсадан устун ҳисоблашган бўлишса, у учун жанглар қилишган бўлса, бугун ҳам эркаклар одоб-ахлоқига қарамасдан, гўзал аёлга етишиш илинжида бир-бирлари билан жанг қилишмоқда...

 

Давоми бор...

 

Абдуллоҳ Раҳим ва Нилуфар Исроилова таржималари

--------------------------------

30 Бақара сураси, 208-оят .

Мавзуга оид мақолалар
Аёлингизни эътибор билан тингланг. Бу нарса ундаги ғам ва ташвишларни кетказишга хизмат қилади, безовталик давоми...

08:44 / 13.03.2022 13940
Қизим, кимдир ўрнидан турсинда, Ё ислоҳот, ё инқирозrdquo десин ва ҳайқирсин Бундан кейин таълимтарбия давоми...

08:00 / 22.02.2022 5432
Ростгўйлик барча фазилатларнинг асосидир. Ким уни ўзига лозим тутса, сифатлари мукаммал, ахлоқи гўзал давоми...

22:30 / 18.01.2022 2422
Ислом оламининг ҳудуди оиладир Ўтмишда сўфийлар мусулмонлар ва кофирлар ўртасидаги душманга яқин давоми...

02:52 / 29.01.2021 3399