Қуръони каримнинг олтин нусхаси ҳақида эшитганмисиз?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳар бир мусулмон учун энг муқаддас китоб шубҳасиз, Қуръони каримдир. Ушбу илоҳий кўрсатма ‒ том маънода “олтин”дир. Абу Даби шаҳрида истиқомат қилувчи ҳинд банк хизматчисининг уйида 30 йилдан бери Қуръони каримнинг бебаҳо нусхаси ‒ олтин Мусҳаф, яъни, 59 миллион доллар турадиган Мусҳафи шариф сақланмоқда.

Ушбу ноёб нусха ҳақида унинг эгаси Муҳаммад Ҳорис шундай дейди:  “Олтин асбобли Қуръон ‒  28 қисмдан иборат, қисмларнинг ҳар бири 19-20та пластинкадан иборатдир. Ушбу Қуръоннинг тўлиқ тўплами 14 та тилла суви югуртирилган қутиларда сақланади”.

Муҳаммад Ҳорис сўзида давом этиб, “Менинг уйимда унинг бир қисми бўлса, қолган қисмлари Малайзияда истиқомат қилувчи қайни укам Муҳаммад Қосимдадир”, дейди.

Таҳлилчиларнинг айтишича, ушбу олтин Мусҳаф тахминан 500 йил олдинги, Усмонийлар даврига оиддир. Бугунги кунда ушбу нусханинг нархи ўртача 59 миллион долларга баҳоланар экан.

Тарихчи мутахассислар бўлса, ушбу Қуръони карим нусхаси Ислом санъати тарихида ҳам камёб бўлган, қўл меҳнати билан амалга оширилган ўзига хос бир нусхасидир, дея таъкидлайдилар.

Қуръони карим нусхасининг умумий ҳажми ‒  энига 10,5 дан 11 смгача, узунлиги бўлса – 16 сантиметрдир. Нусханинг қутилари бўлса, энига 23,5 см, узунлиги – 17,5 см ва қалинлиги – 3 сантиметрдан ташкил топган.

Малайзия Миллий университети исломий тадқиқотлар факультети доценти Ҳожи Салма Ҳожи Аҳмаднинг айтишича, ушбу олтин Мусҳафи шарифнинг нусхаси дунёда ягонадир. “Ушбу тилла Қуръон Усмонли империяси вақтида Уйғуристондан олиб келинган, сўнгра Хитой жануби шарқидаги Юнан шаҳрига, сўнгра эса Малайзияга олиб ўтилган экан”, дейди Ҳожи Салма Ҳожи Аҳмад.

Муҳаммад Ҳорис ушбу Қуръони каримни сотиш мумкин эмас, деб ҳисоблайди ва қуйидагиларни қўшимча қилади: “Мақсадимиз – Ислом тарихи ва маданий мероси марказини очмоқчимиз. Ўзимнинг бебаҳо хазинам билан фақат ушбу хайрия фаолиятимни амалга ошириш учунгина  хайрлашишим мумкин”.

islam-today.ru  манбаси асосида Бобур Аҳмад тайёрлади

Мавзуга оид мақолалар
АҚШнинг Калифорния штатида жойлашган Rahmah Foundation ташкилоти мустақил таълим ташкилоти ҳисобланади. Ташкилот давоми...

09:04 / 30.07.2020 3377
Ҳаётда ёқтирмайдиган нарсаларимдан бири ndash хоҳ сурат, хоҳ видео бўлсин, тасвирга тушиш. Аммо давоми...

21:16 / 11.06.2023 3132
Афғонистонлик ихтирочи ўқувчи қизлар14 ёшдан 17 ёшгача бўлган беш нафар афғонистонлик ўқувчи қизлар Toyota давоми...

01:22 / 21.04.2020 5021
.Журналга quotҲилолquot деб ном танланишида ҳам ўзига хос бир анъанага амал қилинди. .Ҳилол, ndash янги чиққан ой давоми...

03:36 / 13.08.2023 3074