Ҳижрий-қамарий тақвим
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


«У Зот субҳни ёритувчидир. У Зот тунни сукунат, қуёш ва ойни эса ҳисоб (воситаси) қилиб қўйди. Бу Азиз, Алим Зотнинг ўлчовидир»

(Анъом сураси, 96-оят).

“У қуёшни зиё (таратувчи) ва ойни нур (сочувчи) этган ҳамда йилларнинг ададини ва (вақт ва замонга доир) ҳисобни билишларинг учун уни (ойни) манзилларга (бўлиб) ўлчаб қўйган Зотдир” 

(Юнус сураси, 5-оят).

 

Ҳозирги замонда биз яшаб турган диёрларда асосан икки хил йил ҳисобига амал қилинади. Бири – шамсий милодий йил ҳисоби, бири – қамарий ҳижрий йил ҳисоби. Шамсий тақвимда ер куррасининг қуёш атрофида тўлиқ бир марта айланиши бир йил ҳисобланади. Қамарий тақвимда эса ойнинг ер атрофида тўлиқ бир марта айланиши бир ой ҳисобланади.

Милодий йил ҳисоби Исо алайҳиссаломнинг таваллуди деб тахмин қилинган санадан бошланган бўлиб, бу ҳисоб Григорий тақвимига асосан юритилади.

Ҳижрий йил ҳисоби эса Ислом оламининг тақвими бўлиб, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Маккадан Мадинага ҳижратлари – кўчишларидан бошланади. Бу саноқ боши ҳазрат Умар розияллоҳу анҳунинг халифалик даврида эълон қилинган.

Ҳижрий қамарий тақвим юритишнинг ҳисобий илмий асосларини ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳа яратганлар.

Ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу ўша пайтдаги араблар анъанасига кўра йилни муборак Муҳаррам ойидан бошлашни таклиф қилганлар.

Ислом олами хусусан, диёримиз мусулмонлари ҳам йил ҳисобини, диний байрамларни ва хоссатан Рамазон ойи, Ийдул Фитр ҳамда Ийдул Қурбон кунларини белгилашда ҳижрий-қамарий тақвимдан фойдаланиб келмоқдалар.

Интернет манбалари асосида тайёрланди.

Мавзуга оид мақолалар
Крайстчерчдаги воқеадан бир ҳафта ўтиб, жума куни бутун Янги Зеландия бўйлаб аёллар мусулмонларга давоми...

09:32 / 24.03.2019 2840
Фалак айланмайди ва бугун кўтарилган эртага ҳам чўққида қолади, дейиш нодонликдир. Тарих китоби фақат бир давоми...

22:18 / 25.01.2017 5971
11 декабрь куни Россиянинг Арск шаҳрида, масжидлар қошидаги ўқув курсларининг  муаллимлари ўртасида «Энг давоми...

10:45 / 28.01.2017 3754