Мухтасар ҳанафий фиқҳи «Беҳишти зевар» Соч, суяк ва шу кабиларнинг ҳукми
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Соч, суяк ва шу кабиларнинг ҳукми

 

168-масала

Чўчқа терисидан ташқари ҳар қандай ўлимтикнинг териси қуёшга қўйиш, тупроққа ишқалаш, анорнинг пўстлоғи ёки шу каби бирор усул билан қуритилса, покланади. Унинг устида намоз ўқиш, ундан сув соладиган меш қилиш мумкин. Чўчқанинг териси эса ҳеч қандай ҳолатда покланмайди.

 

169-масала

Ҳеч қандай ҳолатда одам терисидан фойдаланиш жоиз эмас.

 

170-масала

Ҳайвоннинг териси ошлаш билан покланади. Ошлаш деганда қуёшда тоблаб, намлигини кетказиш (қуритиш) ёки бирор дори ёки шу каби воситадан фойдаланиш билан ошланади. Гўшти ҳалол ҳайвонларнинг териси Аллоҳнинг исмини айтиб сўйиш билан ҳам покланади. Гўшти ейиладиган ҳайвонлар ёки гўшти ейилмайдиган ит, мушук, шер каби ҳайвонлар сўйилса, уларнинг гўшти эмас, териси покланади. Шунинг учун ҳар қандай ҳолатда ҳам уларнинг гўштини ейиш жоиз эмас.

 

171-масала

Ўлимтикнинг юнги (туки), суяги, шохи ва тиши пок бўлиб, улардан бирортаси сувга тушса, сув нажосат бўлмайди. Лекин унда намлик бўлса, ўша намлиги туфайли сув нажосат бўлади.

 

172-масала

Инсоннинг сочи ва суяги покдир, лекин ундан фойдаланиш жоиз эмас.

Мавзуга оид мақолалар
Мухтасар ҳанафий фиқҳи.Беҳишти зевар,Сув ҳукмлариТаҳорат қилиш жоиз бўлган ва бўлмаган сувлар119масалаЁмғир давоми...

03:01 / 18.06.2020 2892
Мухтасар ҳанафий фиқҳи.Беҳишти зевар,Жунубликка оид ҳукмлар112масалаЖунуб кишига масжидга кириш ҳаромдир, давоми...

22:00 / 12.06.2020 2482
СувҳукмлариҚудуқлар боби147масалаТуя ёки қўйнинг тезагидан бир ёки бир нечтаси қудуққа тушиб кетса ва давоми...

03:16 / 11.07.2020 1883
Сув ҳукмлариТаҳорат қилиш жоиз бўлган ва бўлмаган сувлар129масалаУзунлиги 10 зироъ, кенглиги 10 зироъ, давоми...

05:00 / 26.06.2020 3443