Саудия электроника университетининг илк раҳбар аёли
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Саудия таълим вазири доктор Ҳамад ибн Муҳаммад Ал-Ашайх яқинда янги тайинловни эълон қилди:  доктор Лилак Ал-Сафади Саудия электроника университетининг раҳбари этиб тайинланди. У Саудиядаги ўғил ва қиз талабалар таҳсил олувчи университетнинг илк аёл раҳбари сифатида ўз фаолиятини бошлади.

У йигирма йилдан ортиқ вақт давомида бизнесни ривожлантириш, бизнес консалтинг ва стратегик лидерлик бўйича ижрочи директор бўлиб ишлаган. Шунингдек, у лойиҳаларни бошқариш йўналишида ҳам  катта тажриба орттирган.

Доктор Лилак Ал-Сафади электрон тижорат ҳамда сунъий ва тижорат интеллекти каби мавзуларда элликдан ортиқ илмий мақолаларни нашр қилган. У “Ма́йкрософт” компаниясининг миллий технологиялар бўйича   вице-президенти ва ходимаси бўлиб ишлаган ҳамда Ар-Риёдда Саудия қиролининг университетида таълим берган.

Шунингдек, у ўрта ва кичик бизнесни ривожлантириш бош бошқармасида маслаҳатчи, Саудия Электроника университетида режалаштириш, сифат ва ривожлантириш бўйича вице-президенти маслаҳатчиси каби лавозимларда ҳам ишлаган.

Доктор Лилак Ал-Сафади 2002 йили Австралиянинг Вуллонгонг университетида  информатика йўналишида докторлик ишини ёқлаган. У 1995 йили дастурий инжиниринг  ва информатика йўналишлари бўйича магистрлик даражасини олган эди.

Доктор Лилак “Ал-Ахбория” каналига телефон орқали берган суҳбатида бу лавозимга тайинланиши аёлларнинг  нафақат  ҳуқуқ ва имкониятларининг кенгайишига, балки уларнинг ижтимоий ҳаётда фаолияти ҳам кенгайишига  таъсир кўрсатаётганини таъкидлади.

Манба: Arab News

Мавзуга оид мақолалар
Аввал хабар қилганимиздек, шу йилнинг 15 февраль куни .Hilol nashr, мажлислар залида muslimaat.uz сайти ходималари давоми...

04:43 / 16.02.2020 6139
30 йилдан бери Огайо штатидаги мусулмонлар ва мусулмон бўлмаганлар ҳар йили Ислом кунини нишонлайдилар. давоми...

23:56 / 14.10.2020 3079
Лондонлик 100 ёшли отахон Рамазонда қочқинлар шарафига ўз уйи атрофидаги боғни 100 марта айланиб чиқиб, хайрия давоми...

23:12 / 08.05.2020 5266
Сафар давомида Россияда ҳам лойиҳа доирасида фаолият олиб бораётганлар билан quotМутахассислар тайёрлашquot давоми...

03:20 / 25.07.2023 2514