Мухтасар ҳанафий фиқҳи
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мухтасар ҳанафий фиқҳи

«Беҳишти зевар»


111-масала

Мусулмон киши вафот этса, мусулмонларга уни ювиш (ғусл қилдириш) фарз бўлади. Бу иш улар учун фарзи кифоядир.


Ғусл қилиш суннат бўлган ҳолатлар

Қуйидаги ҳолатларда ғусл қилиш суннатдир:

1. Жума намози вожиб бўлганлар учун жума куни ғусл қилиш. Вақти – бомдод намозидан жума намозигача.

2. Ҳайит намози вожиб бўлганларга ҳайит куни ғусл қилиш.

3. Ҳаж ва умра эҳроми учун ғусл қилиш.

4. Арафа куни заволдан кейин  ғусл қилиш. Бу ҳожилар учундир.


Қайси ҳолатда ғусл қилиш мустаҳаб?

1. Кофир одам мусулмон бўлмоқчи бўлса, жунуб бўлмаса, ғусл қилиши мустаҳабдир.

2. Ўғил бола 15 ёшга етса ҳам, унда балоғат аломатлари зоҳир бўлмаган бўлса.

3. Қон олдирса, ҳушидан кетган ёки ақлдан озган одам ҳушига келса.

4. Маййитни ювган кишига ғусл қилиши мустаҳаб.

5. Қасос олиб ўлдирилган кишига ғусл қилиши мустаҳаб.

6. Бароат кечаси ғусл қилиш мустаҳаб.

7. Қадр кечасини излаган кишига Қадр кечасида ғусл қилиш мустаҳаб.

8. Мадина шаҳрига киришда ғусл қилиш мустаҳаб.

9. Зулҳижжанинг ўнинчи куни қуёш чиққандан сўнг Муздалифада туриш учун ғусл қилиш мустаҳаб.

10. Жамаротда тош отиш учун ғусл қилиш мустаҳаб.

11. Зиёрат тавофи учун ғусл қилиш мустаҳаб.

12. Хавф намози ва мусибат пайтидаги намоз учун ғусл қилиш мустаҳаб.

13. Кусуф, хусуф ва истисқо намозлари учун ғусл қилиш мустаҳаб.

14. Гуноҳдан тавба қилиш учун ғусл қилиш мустаҳаб.

15. Сафардан ватанига қайтган кишига ғусл қилиш мустаҳаб.

16. Йиғилиш ва издиҳомларга бориш учун, янги кийим кийиш учун ғусл қилиш мустаҳаб.


Ашраф Али Таҳонавий


@bintusodiq ⬇️⬇️ https://t.me/joinchat/AAAAAEBwhmhgsq2sn2s4Mg

Мавзуга оид мақолалар
СувҳукмлариҚудуқлар боби147масалаТуя ёки қўйнинг тезагидан бир ёки бир нечтаси қудуққа тушиб кетса ва давоми...

03:16 / 11.07.2020 1883
Мухтасар ҳанафий фиқҳи.Беҳишти зевар,Сув ҳукмлариТаҳорат қилиш жоиз бўлган ва бўлмаган сувлар119масалаЁмғир давоми...

03:01 / 18.06.2020 2892
Мухтасар ҳанафий фиқҳи.Беҳишти зевар,Қудуқлар боби158масалаАгар қудуқ булоқли бўлиб, ундаги барча сувни давоми...

00:21 / 24.07.2020 1916
Мухтасар ҳанафий фиқҳи .Беҳишти зевар, фиқҳдарслари Қудуқлар боби 162масалаҚудуққа қўй ёки сичқон тушиб давоми...

00:32 / 31.07.2020 2406