Янги туғилган чақалоқ билан рўза қандай тутилади?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Янги туғилган чақалоқ билан рўза қандай тутилади?

Хўш, рўза пайтида она сутида қандай ўзгаришлар содир бўлади? Бирлашган Араб Амирликларида аёллар ўртасида тадқиқот ўтказилди. Рамазон ойидан аввал ва ундан кейин соғлом оналар сутидан намуналар олинди. Тадқиқот шуни кўрсатдики, рўза тутиш сут сифатига салбий таъсир кўрсатмайди. Болага оқсиллар ва углеводлар каби кўп миқдорда зарур бўлган макронутриентлар миқдори сақланиб қолади. Ҳатто сут таркибидаги ёғ миқдори ҳам ўзгармади. Энг ажабланарлиси шундаки, аёлларнинг сут безлари ўзларидан сут ёғларини ишлаб чиқаришга қодир эканлиги маълум бўлди.

 

Рамазон яқинлашганда, биз эмизикли оналардан кўплаб саволларни оламиз: “Мен эмизиклиман, шу ҳолатимда рўза тутмоқчиман, бу мумкинми ва у гўдагимга зарар қилмайдими?”
Бу саволнинг жавоби чақалоқнинг ёшига боғлиқ, чунки вақт ўтиши билан она сутининг сифати ва миқдори ўзгаради. Янги туғилган, она сутига тўлиқ боғлиқ бўлган бола билан аллақачон қўшимча озиқ-овқат оладиган чақалоқнинг эҳтиёжлар орасида катта фарқ бор.

Хўш, рўза пайтида она сутида қандай ўзгаришлар содир бўлади? Бирлашган Араб Амирликларида аёллар ўртасида тадқиқот ўтказилди. Рамазон ойидан аввал ва ундан кейин соғлом оналар сутидан намуналар олинди. Тадқиқот шуни кўрсатдики, рўза тутиш сут сифатига салбий таъсир кўрсатмайди. Болага оқсиллар ва углеводлар каби кўп миқдорда зарур бўлган макронутриентлар миқдори сақланиб қолади. Ҳатто сут таркибидаги ёғ миқдори ҳам ўзгармади. Энг ажабланарлиси шундаки, аёлларнинг сут безлари ўзларидан сут ёғларини ишлаб чиқаришга қодир эканлиги маълум бўлди. Бу шуни англатадики, ёғларнинг айрим турлари, агар онанинг рационида ёғли овқатлар бўлмаса, аёлнинг ўз ёғ захирасидан келиб чиқади.

Шаржа шаҳридаги болаларни соғлом таомлантириш жамиятининг Ижроия қўмитаси директори доктор Ҳесса Ҳалфан ал-Ғазал таъкидлайди: “Кўкрак сути жуда барқарор ва узоқ вақт озиқ-овқатсиз давомида қолганда ҳам асосий озуқавий хусусиятларини сақлаб туриши мумкин. Кўплаб қашшоқ мамлакатларда яшайдиган аёллар бадавлат болаларни боқиш имкониятига эга”.

Айтиш керакки, рўза тутиш организмга оз миқдорда зарур бўлган калий, синк ва магний каби сут таркибидаги микроэлементларнинг таркибига таъсир қилади. Аммо шуни ҳам унутмаслик  керакки,  кўкрак сути сизнинг диетангизга мослашади ва унинг таркиби чақалоғингизнинг эҳтиёжларини қондириш учун ўзгаради.

Бироқ сувсизланиш аслида сут миқдорининг камайишига олиб келиши мумкин. Агар она туни билан ўз танасининг суюқликка бўлган эҳтиёжини қондиришни таъминлай олса (қуёш ботишидан то тонггача) буни олдини олиш мумкин. Шунингдек, маънавий томонни ҳам унутмаслигимиз керак: Рамазон муборак ойдир, шунинг учун оналар Аллоҳ уларнинг гўдаклари учун ризқ ‒ сут етказиб беришига қатъий ишонишлари керак. Аммо шуни ҳам ёдда тутиш керакки, Қодир Аллоҳ Ўз инояти билан эмизикли оналарга, агар улар ўз соғлиғи ва боланинг соғлиғи учун хавфда бўлса, рўза тутишлик ёки тутмаслик танловини берган. Агар она ҳали ҳам рўза тутишга қарор қилса, сут миқдори камайишидан қандай сақланиши мумкин?

Доктор Ал-Ғазал: “Агар сиз рўза тутишга қарор қилсангиз, бола стрессни бошдан кечирмаслиги учун Рамазон олдидаги каби бир хил овқатланиш ритмини сақлаб туриш жуда муҳимдир”, деб маслаҳат беради. У яна шундай дейди: “Аёл танасини етарли миқдорда суюқлик билан таъминлаши керак, шунда сут миқдори ва овқатланиш даврийлиги меъёрга яқин бўлади”. Рўза тутиш пайтида аёллар тўғри овқатланишлари, кўп дам олишлари ва ибодат қилишлари керак. Бу оналар ўзларига ва болаларига зарар этказмаган ҳолатда рўза тутишлари ва шу билан бирга эмизишни давом эттиришларига ёрдам беради.

Рўза тугаши биланоқ ифторликда иложи борича кўпроқ суюқлик ичишга ҳаракат қилинг. Чой, қаҳва ва шакарли содадан иборат ичимликлардан сақланинг. Улар организмни сувсизланишига ҳисса қўшиши мумкин. Оддий ёки минерал сув, гиёҳли дамламалар ва янги мева шарбатлари ичинг.

Айрим эмизикли оналар Рамазон ойида боласини боқаётганида, эрталаб ва кечқурун имкон қадар кўпроқ ичишга ҳаракат қилганини айтишади. Одатда шакар ва кофеинли ичимликларга муқобил сифатида занжабил чойини ичадилар. Бундан ташқари, бирданига кўп ичишга уринманг. Саҳарликдан ифторгача бўлган барча суюқликни бутун вақт давомида тақсимланг. Ўзингиз учун жадвал тузинг ва тун бўйи ҳар соат ичишга ҳаракат қилинг.
Нафақат суюқлик ичиш, балки керакли миқдордаги озуқа моддалари ва озиқ-овқат калорияларини тўлдириш ҳам муҳимдир. Бунга ўзингизни кўниктиринг. Оила аъзоларидан уй ишларини бажаришда кўмак беришларини сўранг ва агар керак бўлса, кўпроқ дам олиш учун катта болаларга кичикларига қараб туришларини илтимос қилинг.

Стресс ва қаттиқ чарчоқдан қочишга ҳаракат қилинг, чунки стресс сут миқдорини камайтиради. Кундузги уйқуни унутманг. Бу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатидир ва рўза тутиш пайтида жуда муҳимдир.

Кўп оналар шундай савол беришади: “Сут миқдори камаймаслиги учун қандай озиқ-овқатлар тавсия қилинади?” Аслида ҳеч қандай қаттиқ қоидалар йўқ. Асосий нарса, соғлом овқатланишдир, шунда сизда муаммолар бўлмайди. Тавсия этиладиган баъзи маҳсулотлар турлари мавжуд:

Хурмо: суннатга кўра, у саҳарлик ва ифторлик учун энг яхши маҳсулотдир.

Янги узилган мевалар ёки мевали салат. У олдиндан тайёрланиши ва совутилиши мумкин.
Яшил сабзавотлар: марул, исмалоқ, турли хил ошкўклар (тўлиқ ёки майдаланган шаклда).

Сут маҳсулотлари: творог, қатиқ, йогурт ва бошқа сут маҳсулотлари. Ва ниҳоят, барча оналарга рўза пайтида ҳам, ифтордан кейин ҳам ‒ кечаю кундуз ва ҳатто кўкраклари “бўш” деб ҳис қилганда ҳам тез-тез эмизишни давом эттириш тавсия этилади.

Кўкракни сутдан бўшаши унинг янгитдан қайта сут ишлаб чиқаришига сабаб бўлади.

Эмизиш ‒ бу ажойиб жараён, шунинг учун аёллар ундан воз кечмасликлари керак. Аллоҳ бу Рамазон ойини барча оналар учун енгил қилсин.

Феруза Обидова,

сайт шифокори

Мавзуга оид мақолалар
Дубайда дунёдаги биринчи экологик тоза масжид қурилиши тугалланмоқда. Gulfnewsнинг хабар беришича, давоми...

14:52 / 15.09.2015 4044
Йигирма саккизинчи кун... Ассалому алайкум. Бугун йигирма саккизинчи кун. Биласизлми Кеча бир ҳикоя ўқиб давоми...

19:40 / 23.06.2017 20162
Хабар   «Ўзбекистон мени ҳайратга солди» Бугун 2017 йилнинг 27 октябрь куни Ўзбекистон Миллий давоми...

13:30 / 27.10.2017 5957
     Яна бир Рамазонга етказиб, бизга марҳамат кўрсатган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин Расулуллоҳ давоми...

22:44 / 10.03.2017 4813