ТАЪЗИЯ
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Муслимаат.уз» саҳифаси, «Бинту Содиқ» маърифий канали жамоаси Тошкент шаҳар бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Дилбар ҳожи онага турмуш ўртоғининг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.

Марҳум отахоннинг бу дунёда қилган барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ қилиб, ҳусни қабул айласин.

Аллоҳ таоло Ўзининг Каломида мусибатзада мўминларни мадҳ қилиб, уларга улкан ажру мукофотлар ваъда қилади:

«Улар ўзларига мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», дейдиганлардир. Уларга Роббларидан салавотлар ва раҳмат бордир. Ана ўшалар ҳақиқий ҳидоят топганлардир».

Роббимиз оғир жудоликка учраган Дилбар ҳожи онага, у кишининг фарзандлари ва барча оила аҳлларига сабру жамил бериб, салавоту раҳматларидан ато этсин.

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ  Ғуслнинг суннатлари борми ЖАВОБ Ювинишда қуйидаги ўн икки нарса суннат саналади давоми...

11:44 / 27.02.2017 5331
Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам «Албатта, амаллар ниятга давоми...

20:52 / 14.10.2016 8526
Рамазон яқин. Биз уни соғиндикми Рамазоннинг ифорини сезяпмизмиИнсон бир нарсани қаттиқ соғинса, у давоми...

21:03 / 13.03.2023 2910
Мусулмон киши учун бугунги куни кечаги кунидан афзал бўлмоғи, эртанги куни эса бугунги кунидан афзал давоми...

19:08 / 25.12.2016 5113