“Буюкларнинг буюги – Муҳаммад алайҳиссалом!” деб номланган мавлид тадбири бўлиб ўтди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бугун 17 ноябрь куни “HILOL-NASHR” нашриёти-матбааси мажлислар залида Рабиъул аввал ойи муносабати билан “Буюкларнинг буюги – Муҳаммад алайҳиссалом” номли мавлид тадбири бўлиб ўтди. Тадбирга Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ходималари, Тошкент Ислом Институти ҳамда Хадичаи Кубро аёл-қизлар Ислом ўрта-махсус билим юрти мударрисалари, турли ташкилот ва оммавий ахборот воситалари ходималари, шунингдек, muslimaat.uz сайти мухлисалари иштирок этишди.

Тадбир Қуръони Карим тиловати билан бошланди. “Муншидаат” нашидачи қизлар гуруҳи ва muslimaat.uz сайти ходималари ижросидаги зикрлар, нашидалар ва салавотлар тингланди. Устозамиз Одинахон Муҳаммад Содиқнинг “Набавий васиятларга амал қилиш – икки дунё саодатининг омили” мақоласи, шоир Жамол Камолнинг “Буюкларнинг буюги – Муҳаммад алайҳиссалом!” шеъри асосида тайёрланган видеороликлар намойишидан йиғилганлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббат энг гўзал муҳаббат эканини, бу муҳаббат иймоннинг бир бўлаги ва у зотнинг суннатлари энг тўғри йўл эканини  яна бир бор ҳис қилдилар.

muslimaat.uz сайти ва каналларида тадбиргача эълон қилинган бир неча мусобақаларда ғолиб бўлган мухлисаларимиз сайт раҳбарияти томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Тадбир сўнгида йиғилганлар иштирокида Ислом тарихи ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сийратларига доир тест саволлари асосида мусобақа ўтказилди. Ғолиб бўлган жамоага ҳадялар тақдим этилди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туғилган ойлари муносабати билан ўтказилган бу тадбир хатми Қуръон тиловати ва дуолар билан якунланди. Шундан сўнг меҳмонлар тадбир муносабати билан ёзилган дастурхонимизга таклиф этилдилар.

Тадбирга ташриф буюрган ҳар бир муслима опа-сингилларимиз маросимдан юқори кайфият ва хурсандчилик билан қайтдилар.

Аллоҳ таоло барчаларимизнинг қалбимизга Расулини муҳаббатини жо қилсин. Қиёматда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “ҳамд” байроқлари остида туриш ва У зотнинг муборак шафоатларига эришиш ҳамда жаннатда Расулига қўшни бўлиш бахтини насиб этсин!

muslimaat.uz

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Ғафлатдан уйғонинг Инсоннинг бошига келса мусибат, Бунга сабабчимиз ўзимиз, албат. Очиқ ушбу кўзлар ибрат давоми...

16:01 / 10.07.2017 5177
embedhttpswww.youtube.comwatchvMIWYGXUo6z4embed

13:40 / 25.04.2017 3528
Ер юзида денгизлар кўп. Уларнинг номлари ҳам хилмахил. Денгиз номларининг кўпи уларнинг кўринишига мос давоми...

21:00 / 16.07.2019 3368
Иккинчи ҳикояЎғлим синглиси билан арзимаган нарса сабаб уришиб аразлашиб қолганди. Қарасам, 3 ndash 4 кундан давоми...

23:26 / 11.11.2023 1269