Қизлар Ислом Мактаби кутилмаган мактуб олди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

“Салом,

Менинг исмим (таҳрирланди), Ко-оп Беэч кўчасидаги дўконда менежерман. Дўконимиз мактабингиздан икки дақиқалик масофада жойлашган. Мактабингиз ўқувчи қизлари ҳақида қисқагина мактуб ёзгим келди.

Ҳар куни тонгда кўплаб ўқувчиларингиз дўконимизга харид учун ташриф буюришади...”

Мактабнинг фейсбукдаги саҳифасига юборилган ушбу қисқа мактубда дўкон бошқарувчиси харидор ўқувчиларнинг хулқ-атворлари ҳақида эътирофларини ёзган.

Мактаб маъмурияти бундан бениҳоя мамнун бўлган.

"... Ўқувчиларингиз жудаям хушмуомала, гўзал хулқли қизлар. Мен уларга хизмат қилиб, суҳбатлашиб, чинакамига роҳатланаман. Улар мактабингиз учун, ота-оналари ва асосан, инсон сифатида ўзлари учун фахрдирлар".

Менежер хоним яна давом этади: "Улар дўконда ўзларини шундай чиройли тутадиларки, ўзи ёки мактабининг тарбиясини бундан ортиқ гўзал хулқ билан намоён қилиб бўлмаса керак. Албатта, ишонаманки, бу сизлар учун янгилик эмас, шунда ҳам, ўқувчиларингизни дўконимиздаги гўзал хулқларидан миннатдорлигимни билдиришни лозим топдим".

Мактаб маъмурияти ҳам ўз навбатида бундай ёқимли хабар қабул қилганидан хурсанд эканлигини фейсбукдаги саҳифасида ёзиб қолдирди:

"Бугун ўқувчиларимиз ҳақида гўзал мактуб олдик ва ҳақиқатан ҳам бу қизларимизнинг ўзлари, мактабимиз, айниқса, уларнинг ота-оналари учун фахрдир. Яқин қўшниларингдан миннатдорчилик мактубларини олиш жудаям қувонарли. Раҳмат".

“Ўқувчиларимизнинг"Энг намунали" деб уч маротаба тақдирланганларини ҳисобга олсак, Манчестер Қизлар Ислом Мактабининг талабаларини ўз илм даргоҳига мақтов олиб келишидан ҳайратланмасак ҳам бўлади, - дейди мактаб маъмурияти “IlmFeed”га, - Мактабимиз қизлари асосан мусулмон оилаларда тарбия топадилар, шу билан бирга ўқув дастурларимизга ҳам исломий одоб-ахлоқ меёрлари киритилган. Ўқувчиларимизнинг ўзлаштирган илм ва одоблари нафақат таълим жараёнида, балки уларнинг ҳар бир ишларида: турли хил ҳайрия лойиҳалари, экологик мавзудаги тадбирлар, қарияларга кўмак бериш каби мурувват ишларида ҳам акс этади”.

Мактаб раҳбари Мона Муҳаммаднинг таъкидлашича, мактаб ўз талабаларини нафақат яхши мусулмон, балки энг яхши фуқаро бўлишига ҳам алоҳида эътибор беради. Умуман олганда, бу жамиятдаги ушбу муваффақиятларнинг калитидир.

“Ота-оналар бу даргоҳга қизларини икки дунё илмини эгаллашлари учун юборадилар. Шу билан бирга, фарзандлари ўз дини, маданияти, мероси, эътиқоди билан фахрланишларини истайдилар”, - дейди у “Манчестер Ивининг Нюс”га

“Шу билан бирга, қизларимиз жамият ривожига улкан ҳисса қўшадиган фуқаролар бўлиб етишадилар”, қўшимча қилди Мона Муҳаммад хоним.

Мактубнинг асл матнини бу ерда кўришингиз мумкин: мактуб

Манба: “IlmFeed” нашри

Таржимон: Оиша

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvTx5HJxBuDyIembed

12:28 / 08.09.2016 3272
Ҳар йили фақат ҳаж ва умрага келувчи мусулмон зиёратчилар учун Саудиянинг Макка шаҳри яқинида махсус янги давоми...

11:18 / 25.01.2017 3523
Намознинг фарз, вожиб ва суннатлари борлиги маълум. Шунингдек, намознинг руҳи ҳам бўлиб, у ният, ихлос, хушуъ давоми...

07:41 / 13.11.2016 4858
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ Биз мўминмусулмонларга Жума давоми...

18:17 / 14.12.2016 16583