«Сарҳисоб-1440»
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бугун 15 сентябрь 2019 йил санасида “muslimaat.uz” сайти ҳамда “Bintu Sodiq” ахборот-маърифий каналининг «Сарҳисоб-1440» ҳисобот тадбири бўлиб ўтди.
Унга бир неча интернет нашрлари, “Тараққиёт” телеканали, “Болажон” теледастури ва бошқа давлат идораларидан азиз меҳмонлар, шунингдек, сайтимизнинг муҳтарама мухлислари ташриф буюришди.
Тадбир анъанага кўра Қуръон тиловати ва дуо билан бошланди. Ундан сўнг сайт ходималарининг фаолиятига доир таништирув видеоролиги намойиш этилди.
“muslimaat.uz” сайти админстраторларидан Гулшода Аллоқулова йил давомида амалга оширилган муҳим дастур ва лойиҳалар ҳақида тадбир иштирокчиларига маълумотлар берди ҳамда шу мазмундаги ролик мухлислар эътиборига ҳавола этилди. “Munshidaat” салавотчи қизлари ижросида гўзал нашидалар тингланди. Ундан сўнг сайтнинг фидойи ходимларидан таржимон Зарнигор Аҳмадалиевага, монтаж устаси Иброҳим Муҳаммадёрга, самарали ҳамкорлик учун “Тараққиёт” телевидениясига ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.
Тадбирда шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф қаламларига мансуб асарларни кўп билувчи мухлислар ўртасида мусобақа ҳам ўтказилиб, ғолибамизга эсдалик совғаси тақдим этилди.
Анжуманнинг энг аҳамиятли қисмларидан яна бири “Нозик хилқат” китобининг тақдим этилиши бўлди. Унда муаллиф – Зебунисо Қутбиддин қизи китоб ва унинг ёзилишига оид фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.
Ундан сўнг "muslimaat.uz" сайтининг йил танлови эълон қилинди. Бу ҳақда, иншааллоҳ, кейинги хабарларимизда батафсил тўхталиб ўтамиз.
Шундан сўнг Одинахон Муҳаммад Содиқ устозамизга сўз берилди. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ ёд этилиб, "bintusodiq" каналида ташкил этилган хатми Қуръонлар бағишланди ва устознинг дуолари билан анжуман якунланди.

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Бола онасидан сўради Нима учун йиғлаяпсиз Онаси жавоб берди Чунки мен аёлман. Бола деди Мен тушунмадим. Она давоми...

16:36 / 24.01.2017 6728
УСТОЗИМИЗ ҲАҚЛАРИДА Сайтимизда давримизнинг атоқли уламоларидан шайх Исмоил махдум мулла Сатти Охунд давоми...

10:08 / 07.02.2017 9454
Муборак Рамазон ойи муносабати билан ўтказиладиган навбатдаги танловни эълон қиламиз. Танлов шартига давоми...

21:17 / 03.05.2019 4108