Ньютон айтган “улуғ инсонлар” кимлар эди?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Буюк физик олим Исаак Ньютон шундай деган эди: “Агар мен бошқаларга нисбатан узоқроқни кўра билган бўлсам, бу фақатгина улкан инсонларнинг елкаларида турганим учунгинадир”. Биз Исаак Ньютоннинг таржимаи ҳолини ва илмий тадқиқотларини жуда яхши биламиз, бироқ у таъкидлаган ўша “улкан инсонлар” кимлар эди? Хаёлимизга дарров Коперник, Декарта ва Галилей... каби ғарб олимлари келади. Аммо унинг  ҳаётида  мусулмон олимларининг илмий қарашлари ва тажрибалари нечоғлик аҳамиятга эга бўлганини биламизми?  

 Кўпчилик Исаак Ньютоннинг электр токи билан тадқиқот ўтказаётган ҳолатдаги расмни кўргандир. Аммо худди шундай тадқиқотни араб олими Ибн Хайсам Ньютондан етти юз йил олдин ўтказгани ҳақида маълумотга эгамизми?!

Мусулмон олими Собит ибн Қурра ва Ибн Хайсам арифметик ва гравитация (тортишув кучи) қонуни ҳақида илмий изланишлар қилган. Абу Бакр ар-Розий Ньютондан юзлаб йил аввал абсолют ва нисбатлик орасидаги бўшлиқ аниқ эканлиги ҳақида белгилаб берди. Ибн Сино эса ўз навбатида Ньютондан анча аввал жисмнинг вазни ва тезлигининг бир-бирига алоқадор эканлигини тасдиқлаган, ва бу иш импульс (ҳаракат миқдори) ҳақидаги назариянинг мавжуд бўлишига сабаб бўлди. Ҳибатуллоҳ ибн Малко (1080-1165й) Галилейдан қарийб беш юз йил олдин “Ал-муътабар фил ҳикма” номли асарида Аристотел назариясини нотўғрилигини исботлаган. Абу Муҳаммад Ҳамадоний (893-945й) ҳам “Ал-жавҳаратайн ал-ъатийқатайн” номли асарида гравитация ва нарсаларнинг ўзаро тортишиш масаласига тўхталган. Ҳозирги фанда бу назариялар Ньютоннинг хизмати деб тан олинмоқда.

Келинг, Ньютоннинг ҳаракат қонунига назар ташлайлик. Ибн Сино ва Ибн Хайсам каби олимлар Ньютондан анча аввал инерция қонунларини таърифлаб берганлар. Абу Барокат ал-Бағдодий куч тезлашувга мутаносиб, деб ёзган. Буни ҳам биз Ньютоннинг иккинчи ҳаракат қонунидан билиб олдик. Ибн Бажа (1085-1138) асарларида  ҳар бир ҳаракат тескари ҳаракатни ҳосил қилишини ёзган эди. Ньютон эса буни учинчи ҳаракат қонуни деб кашф этди. Албатта, булар Ньютоннинг ҳамма кашфиётлари эмас. Ньютон уларни жамлаган, лекин унгача бошқа мусулмон олимлари томонидан кашф этилган жуда кўп қонунлар ҳам бор. Унинг қўлёзмаларида файласуф ва мутафаккир олим Ибн Туфайлнинг (1110-1185й) “Ҳай ибн Якзан” асарининг унга катта туртки бўлганлиги ҳақидаги кўрсатмаларини топишимиз мумкин. Ньютон даврида бу асар лотин ва инглиз тилларига таржима қилингани маълум. Умуман олганда, Ибн Туфайл ҳар хил даврда файласуфлар, олимлар ва ёзувчиларга кучли таъсир ўтказган.  

Ньютоннинг шахсий кутубхонасида 965–1039 йиллар яшаган мусулмон олими Ибн Хайсамнинг “Китаб ал-Манозир” (Тасвирлар китоби) асарининг нусхаси бўлганлиги манбаларда қайд этилади. Бу китоб 1270 йилдаёқ лотинчага ўгирилиб, бир неча Оврупа мамлакатларида чоп этилган. Китоб  Коперник ва Нютоннинг оптикага оид асарларига асос бўлган. Олимнинг лотинча Albazen номи физикадаги илмий истилоҳга айланган.

Жобир ибн Ҳаййон (721-813й) оврупалик олимлар Жон Далтон, Отто Ханн, Эндрю Ферми, Алберт Эйнштейндан минг йил олдин атом устида тадқиқот ўтказган, илк марта «термоядровий куч» фикрини айтган, атом парчаланиши ва бомба шиддатини тасвирлаган. Балки сиз ҳайрон бўларсиз, аммо Исаак Ньютон ҳам кимё билан  шуғулланган. У Жобир ибн Хаййон кетидан амалиёт қисмида муваффақият қозонди. Шуни таъкидлаш жоизки, Исаак Ньютон айнан Жобир ибн Ҳаййоннинг қилган меҳнатларидан илҳомланган. Ўн учинчи аср кимё олимларининг кундалик асарлари бўлмиш “Summa Perfectionis”га келсак, у ҳақиқатда Жобир ибн Хаййоннинг “Китаб ал-Мулк” асарининг таржимаси ва соддалаштирилганидир.

Юқорида таъкидланганидек, мусулмон олимлари ҳам ўз тажриба ва билимлари, тафаккур ва изланишлари асосида ўз вақтида тортишиш кучи, оғирлик кучи, механика қонунлари ва бошқа нарсаларга эътибор қаратганлар, бу мавзуларда бир неча асарлар ёздилар. Шундай экан, Исаак Ньютоннинг илмий ишларидаги ютуқ ва муваффақиятларини эътироф қилган ҳолда, айтиш мумкин, бу ютуқ ва муваффақиятлар заминида мусулмон олимларининг жуда катта ҳиссаси бор.

                                            М.Джураева таржимаси

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Нафсим мени шундай ҳаракатга соладики, буни ўзим ҳам сезмай қоламан. Доимо унинг ниқташи сабаб хато тошларга давоми...

21:20 / 25.01.2017 3822
Американинг ЛосАнжелес шаҳрида «Мусулмонларнинг айбсизлиги» номли жанжалли фильм продюсери Накула давоми...

11:12 / 02.12.2016 2923
Фалак айланмайди ва бугун кўтарилган эртага ҳам чўққида қолади, дейиш нодонликдир. Тарих китоби фақат бир давоми...

22:18 / 25.01.2017 5971
Биргина зилзила бизнинг қаршимизда ҳайҳотдек қад ростлаган юзлаб биноларни сонияларда ер билан яксон давоми...

03:33 / 11.02.2023 2263