Яхшилик қаерга йўқолди?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Гапимни сийқаси чиққан “Бизнинг давримизда...” ибораси билан бошламоқчи эмасман. Ўтмиш ва ҳозирни солиштирар эканмиз, одамлар ўзгармаганини кўришимиз мумкин. Олдин ҳам, бугун ҳам одамлар яхши ва ёмонга бўлиниб келган. Аммо ўзгарган нарсалардан бири – яхшиликка бўлган муносабат. Шу сабабдан бўлса керак, бугунги кунда яхшилик, олижаноблик хислатлари камайгандек гўё. Одамлар орасида манфаатли яхшилик модага айланди: кишилар хўжакўрсин учун ёки ўз манфаатлари йўлида ундан фойдаланадилар, кейин эса уни яна қалбларининг туб-тубига олиб қўядилар. Ислом динида хайр-саховат қилиш – гўзал кўринишга эга, яъни “ўнг қўлинг қилган ишни чап қўлинг билмасин”. Бу бугунги кунда авж олаётган хўжакўрсинчиликни йўқотиш ва ҳақиқий яхшиликни тиклашнинг ажойиб йўлидир.

Чин кўнгилдан бошқаларга ёрдам бериб, эҳсон қилувчиларни бугунги кунда ўз манфаатини кўзлашда ёки ундан ҳам ёмони – фирибгарликда гумон қилишади. Шунчаки қалбингизга назар солинг, у ерда ёмон шароитда яшаётган кишиларга нисбатан қайғуриш борми? Деразангиз ортида ғамгин мушук миёвлаётганида, қўшни девор ортида бирор киши ёрдам сўраб бақираётганини эшитганингизда, кўчада маъюс кекса ёки имконияти чекланган кишини кўрганингизда нимани ҳис этасиз? Амалда нима қиласиз? Шахсан ўзимда ҳам ҳар доим ҳам бегонанинг ташвишини эшитганимда оёқларим у томон ёрдамга шошилмайди. Қалбнинг қорайиши шу қадар тез бўладиган жараёнки, уни бир зумга ҳам назоратсиз қолдириб бўлмайди. Уни ҳамиша тавба билан поклаб туриш, ўзи буни истамаса ҳам, унда шафқатни тарбиялашга интилиш лозим.

Наилож, барчага бирдек ёрдам бериб бўлмайди, деб ўйлайсизми? Ёки шахсан сизнинг қўлингиздан келмайдими? Ҳозир сизга бир суҳбатдошимнинг сўзларини тақдим этмоқчиман. Ўйлайманки, у қилган иш сизнинг ҳам қўлингиздан келади:

“Менда нафақат одамларга, балки ҳайвонларга ҳам доимо ёрдам бериш имконияти бўлмайди, лекин қўлимдан келганича кўмаклашишга ҳаракат қиламан. Аммо бу жуда кам, ўзим истаганимдан кўра анча кам. Шунга қарамай, мен ўзимни ожиз деб билмайман. Чунки ёрдам бера олмаган пайтларимда улар ҳаққига дуо қиламан. Дуо – дунёдаги энг улкан куч. Тиланчилар ва уларнинг болаларига жуда раҳмим келади, негаки бундай ҳаётни кичкинтойлар ўзлари танламайди. Лекин мен уларга пул бермайман. Ўйлашимча, бу нотўғри. Пул бериш орқали тиламчиларнинг болаларини шу тарзда ишлатишга янада рағбатлантирган бўламиз. Аммо уларнинг олдидан ўтаётиб, дуо қиламан. Аллоҳдан ушбу болаларнинг тақдирини ўзгартиришини сўрайман. Ногирон ёки ғамгин кекса одамни кўрсам, Аллоҳдан уларни бирор нарса билан хурсанд қилишини тилайман. Ва шу кабилар… Лекин, афсуски, бу ишни ҳар доим ҳам қилавермайман. Дунё билан овора бўлиб қолганимда қалбим қотганидан буларнинг бари эсимдан чиқади. Шундай қилиб, фақатгина уларни кўрганимда дуо қиламан”.

Дунёда эзгулик ва инсонийлик шунчалар озми? Аёлнинг охирги сўзлари нима учун инсоннинг қалби қотганда бошқаларга нисбатан ҳамдардлик ҳисси камайишини изоҳлайди.

Бизнинг авлод истеъмолчи жамият деб ном олган. Бугун инсонлар иложи борича кўпроқ истеъмол қилишга талпиниб, ўзларининг манфаатларини биринчи ўринга қўядилар. Табиийки, ушбу ҳолатда инсон бирор нарсасини манфаат кўзламасдан бошқа кишига бериши қийин. Биз учун доимо оч бўлган нафсимизни қондириш биринчи ўринда бўлиб қоляпти.

(давоми бор...)

Лейла Наталья Бахадори

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
     Рамазон ойининг рўзасини тутиш Исломнинг асосий рукнларидан бири бўлиб, Аллоҳ таоло уни ҳар бир давоми...

07:43 / 09.02.2017 4436
embedhttpsyoutu.be7wVTGdrI6EEembed

17:09 / 16.10.2017 3134
Меҳмон мибари Дилфуза КОМИЛ РУҲАН НОҚИСЛИК ФОЖЕАСИ ёхуд «АҲМОҚ ПУМА» СИНДРОМИ Ҳаётимизни, давоми...

21:00 / 27.11.2019 2785