УЙҚУГА ЁТИШ ВА ТУРИШ ОДОБЛАРИ
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қадрли болажонлар, бир кеча ва кундузда бир неча марта овқатланганимиз каби уйқу ҳам кундалик зарурий одатларимиздандир. Уйқу сабабли ҳордиқ чиқарамиз, кўзларимиз ва бошқа барча аъзоларимиз тиниқиб дам олади. Келинг, энди баъзи уйқу одобларини ўрганамиз: имкон қадар хуфтон намозидан кейин ухлашга ётинг, кечгача ўйнаб ёки телевизор кўриб, ўзингизни толиқтирманг. Ёш болалар кўпроқ ухлаши керак. Қолаверса, эртароқ ухласангиз, барвақт турасиз.
Кеч бўлганда ота-онангиз билан хайрлашиб, уларга яхши тилаклар билдириб, ўз ўрнингизга бориб ётинг.
Уйқуга ётиш олдидан тишларингизни ювишни, устки кийимларингизни, пайпоқларингизни ечишни унутманг. Шунингдек, хонангизнинг чироғини ўчиринг.
Ўнг томонингиз билан, «Бисмиллаҳ», деб ўрнингизга ётинг. Ерга қараб ухламанг.
Кечаси уйғониб, бирор сабаб билан ота-онангизни уйғотмоқчи бўлсангиз, албатта, хоналарига рухсатсиз кирманг.
Уйқудан уйғонганда ўрнингиздан «Бисмиллаҳ», деб, ўнг томонингиз билан туринг.
Тургач, ўрнингизни йиғинг. Сўнг юз-қўлларингизни, тишларингизни ювишга ошиқинг. Бусиз ўйин ўйнаб, суҳбатлашиб ўтирманг.
Сўнг катталарга салом беринг, бадантарбия машқларини қилинг.

Ғиёсиддин Юсуф

Манба
Мавзуга оид мақолалар
Ҳар бир шаръий илмнинг ўнта асоси бўлганидек, тажвид илмининг ҳам ўнта асоси бор. 1. Таърифи. Тажвид сўзи давоми...

11:08 / 26.10.2016 11932
Марҳум Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юусуф ҳазратларига бағишланган дил изҳори Туғилиб пок отаю  пок давоми...

11:18 / 08.04.2019 6377
 Ҳақ тўсилган эмас. Балки сен назардан тўсилгансан. Зотан, У Зотни бир нарса тўсса, албатта, уни беркитган давоми...

15:07 / 27.02.2018 4897
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг 2014 йилги Закот, фитр давоми...

13:31 / 25.01.2017 6727