БОЛАНИ КИТОБГА ОШНО ҚИЛИШ
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мавзуни ўқиб, кишининг кўз олдига ойисидан китоб ўқиб беришини сўраётган болакай келади. Лекин, афсуски, ҳозир бундай болалар камайиб бормоқда. Телевизор, компьютер ва бошқа гаджетлар севимли китобчанинг ўрнини босиб кетмоқда. Бу қизиқарли машғулотни оилага қайтариш учун нима қилиш лозим?

Бола кичиклигида

Албатта, болакай ҳали кичиклигида буни амалга ошириш анча осон. Туғилганидан бошлаб она фарзандига болалар китобчаларини ўқиб беришни бошлайди. Кейин навбат болага тушунарли кичик ҳикоячаларга келади. Онасининг овозини эшитиши болага роҳат бағишлайди. Аста-секинлик билан ўқиш одатга айланади.

Хўш, бу одат кейин қаёққа йўқолади? Балки вақт ўтиб, она доим ўқиб беришдан зерикиб, кунлардан бир куни фарзандига телевизор қўйиб беришни бошлар. Ахир болани бу тарзда банд қилиш анча осон. Экранда липиллаб айланаётган суратлар кичкинтойни бир зумда ром этади-қўяди. Энди уни экрандан тортиб олиш осон эмас. Китобча эса унутилади.

Бундай бўлмаслиги учун ота-оналар иродаларини мустаҳкам қилиб, ҳар куни фарзандларига китоб ўқиб беришга вақт топа олишлари лозим. Майли, бор-йўғи 10 дақиқа бўлсин, лекин ҳар куни давом этсин.

Бола улғайгач...

Бола катта бўлди. У энди ўзи ўқий олади. Кўп ота-оналар шунда китоб ўқиб беришдан дам олиш мумкин, деб ўйлашади. Шундай қилиб, болаларига китоб ўқиб беришни тўхтатишади ва шу билан хатога йўл қўйишади. Балки бу баъзи ота-оналар учун ажабланарли ҳолатдир, лекин ҳатто 12-13 ёшли болалар ҳам уларга китоб ўқиб беришларини ёқтиришар экан. Ким ҳам ўйлабди, дейсиз!

Яхши ўрнак бўлинг

Болаларни қандай қилиб китобга ошно қилиш мумкин? Албатта, ўзимиз ўрнак бўлиб! Ота-она китобга дўст бўлган оилада одатда болалар бу машғулотни яхши кўради. Агар ота-оналар нашрларга бефарқ бўлса, болалардан ҳам ўқиш одатини кутиш ноўрин.

Фойдали ҳийлалар

Болаларни китобга қизиқтириш учун уларга ёшига мос нарсани таклиф қилинг. Балки фарзандингиз бирор фильмни яхши кўрар. Фарзандингизга ўша фильм учун асос бўлган китобни ўқишни тавсия қилинг. Ўқиш давомида фильм билан китоб ўртасидаги фарқларга эътибор қилишини ҳам эслатиб қўйинг. Болалар бундай тадқиқотларга ҳарис бўлишади.

Китоб дўконига фарзандингиз билан бирга киринг. Фарзандингиз ўзи учун китобни ўзи танласин. Шунингдек, сотувда турли хил қизиқтирувчи китоблар пайдо бўла бошлаган. Масалан, баъзи китобларда кейинги саҳифага ўтиш учун маълум вазифани бажариш керак. Бундай янгиликларни эътибордан четда қолдирманг.

Баъзи болалар бадиий адабиётларни ёқтиришмайди. Уларга турли хил энциклопедиялар қизиқроқ. Бола нимани хоҳласа, ўқишига қўйиб беринг. Ўқиш хурсандчилик олиб келиши керак. Ота-оналарнинг вазифаси болага нимани ўқиш қизиқроқ эканини аниқлаб, шу қизиқишни ривожлантиришдан иборат.

Шундай қилиб, хулосаларимиз қуйидагича:

  1. Болага ҳар куни ўқиб беринг (фақатгина кичкинтойларга эмас, каттароқ болаларга ҳам).
  2. Болаларга ўқиш ҳақиқатан ҳам қизиқ эканини ўзингиз ибрат бўлиб кўрсатиб беринг.
  3. Болани қизиқтиришда янгича китоблардан фойдаланинг.
  4. Қизиқ бўлмаган нарсани ўқишга мажбурламанг. Китоб ўқиш ёқимли машғулот бўлиши керак.

Бу оддий қоидаларни тизимли тарзда қўллаш орқали дилбандингизда китоб ўқишдек ажойиб машғулотга муҳаббат уйғотишингиз мумкин.

Манба
Мавзуга оид мақолалар
Aмман Иордания университети профессори, Булғор Ислом академияси ўқитувчиси, Шайх Абдураззоқ Саъдий давоми...

22:50 / 10.08.2020 29515
Отаонанинг қизларига Сен қандай қилиб эрга қарайсан Сен ҳалиям бир ишни уддалай олмайсан Эрингнинг давоми...

07:24 / 04.03.2023 13153
Инсон нима учун оила қуради Бугунги кунги ёшларнинг оила қуриш борасидаги тушунчалари қандай Уларда давоми...

06:19 / 05.08.2023 9023
Қадрига етилмайдиган меҳнат Аёллар даврасида эшитиш мумкин бўлган гапларнинг энг ёмони ўз яқинлари, давоми...

15:18 / 16.05.2019 4369