Фейсбукда бировнинг номидан фойдаланишнинг ҳукми
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бировнинг шахсиятидан нусха кўчириш одатда ўша шахснинг обрўсини тўкиш, унга зарар етказиш, у орқали ўз хаққи бўлмаган ишни қила олиш, ҳаром ишни қилишни режалаш ёки бошқа сабаблар юзасидан бўлиши мумкин.

1. Агар бу бировнинг обрўсини тўкиш учун бўлса, у ҳолда бу ғийбат бўлади ва бу иш ҳаромдир. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Бир куни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга Софияни бундай (пакана) дебман. Шунда у зот: «Шундай бир гап айтдингки, агар уни денгиз сувига солинса, ўшани ҳам бузиб юборар эди», дедилар. Бошқа бир сафар у зотга бошқа бир киши ҳақида ёмон гапирган эдим, у зот: «Бир инсон ҳақида ёмон гапирганим учун менга фалонча мол-дунё берилишини хоҳламайман», дедилар».[1]

«Авнул маъбуд»[2] асарининг муаллифи раҳимаҳуллоҳ: «Бир инсонга тақлид қилишни ёмон кўраман», деганлар. Бунинг маъноси «Бир инсоннинг айбини гапириш, унинг қилган ишига тақлид қилиш ёки уни пастга уриш учун айтган сўзига ўхшаб сўзлагим келмайди» деганидир.

2. Кўчирилган шахсга нисбатан зарар етказиш сабабидан бўлса, бу ҳам ҳаромдир. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Зарар бериш ҳам, зарар кўриш ҳам йўқ» деганлари ворид бўлган.[3]

Кўчирмачи бу ишни ўзининг ҳаққи бўлмаган нарсага эришиш учун қилса ҳам, ҳукми шундай бўлади, чунки бу зулмдир. Ҳаром ишни режа қилгани сабабидан бўлса ҳам, ҳукм шудир, чунки ҳаромга олиб борадиган нарса ҳам ҳаромдир.

3. Юқоридаги фаразлардан холи бўлган кўчирмачилик бўлса, ҳеч бўлмаганда воқеликка хилоф бўлган хабар бўлиши мумкин ва бу ҳам ёлғон ҳисобланади. Шунингдек, бу ўша одамнинг саҳифасидаги дўстларига ва бошқаларга нисбатан товламачилик бўлиб қолиши мумкин. Ҳар қандай товламачилик, ҳар қандай ёлғон эса ҳаром қилинган. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бизни алдаса, биздан эмас», деганлар.[4]

У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам яна: «Ёлғондан сақланинглар. Чунки ёлғон фужурга бошлайди, фужур эса дўзахга бошлайди. Киши ёлғон гапираверса, Аллоҳнинг хузурида каззоб деб ёзилиб қолади» деганлар.[5]


[1] Саҳиҳ ҳадис. Имом Абу Довуд (4875), имом Термизий (2503) ривоят қилган.

[2] «Авнул-маъбуд шарҳу Сунани Абу Довуд» (Азимободий, 13/151).

[3] Саҳиҳ лиғойриҳи: Ибн Можа Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган (2341-ҳадис).

[4] Имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган (101-ҳадис).

[5] Имом Муслим Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилган (2607-ҳадис).

Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳга беадад шукр, Илоҳий туҳфалар, файзуфутуҳ ва қувонч олиб рамазон яқинлашмоқда. Қалбимиз ажиб шавқ давоми...

15:51 / 05.05.2019 4810
Савол Эркак ва аёлнинг олд жинсий аъзосидан чиққан ел таҳоратни бузадими Жавоб . «Эркак ва давоми...

21:02 / 13.01.2017 5641
gallery sizelarge linkfile columns5 ids30028,30029,30030,30031,30032    Бугун, 2017 йил 29 сентябрда Қирғизистон пойтахти Бишкек давоми...

10:09 / 30.09.2017 11126