Замонамиз иллати (давоми)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қадрига етилмайдиган меҳнат

Аёллар даврасида эшитиш мумкин бўлган гапларнинг энг ёмони – ўз яқинлари, ҳатто эрларидан нолишларидир. Бунга одатдаги шикоятлардан тортиб “Барча эркаклар шундай!” иборасигача киради. Энг “қизиқарли” суҳбатлар қизларнинг бир овоздан эркакларнинг масъулиятсизлиги, “оддий нарсаларни ҳам тушунмаслиги” каби шундай “умуминсоний мавзулардан” келиб чиқади.

Аёлларнинг эрларига ношукрлик қилишлари ҳақидаги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари такрорланавериб, ёд бўлиб кетган-ку! У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Менга дўзах кўрсатилди, қарасам, ундаги одамларнинг кўпи инкор қилувчи хотинлар экан». Саҳобалар: «Аллоҳни инкор қилганми?» деб сўрадилар. «Эрнинг яхшилигини инкор қилганлар, эрнинг қадрига етмаганлар. Агар буларнинг биттасига бир умр яхшилик қилсанг-у, кейин сендан бир кичик ёмонлик кўрса: «Сендан нима кўрдим, ҳеч яхшилик кўрмадим», деб айтадир», деб жавоб бердилар (Имом Бухорий ривояти).

Бу ҳадисда бизнинг аёллик табиатимизнинг нуқсони бутун моҳияти билан мужассам. Бугун (мусулмон бўлмаган!) аёллар учун қандай қилиб Худога ва яқинларга ношукр бўлмаслик, неъматларининг қадрига етиш борасида тренинглар ўтказилади. Бунга кун давомида болага, эрга, ота-онага ва Худога кундалик миннатдорчилик рўйхатларини ёзиш орқали ўргатишади. Кунда беш маҳал намоз ўқиб, кейин дуо қиладиган муслима шундай тренингга муҳтожми?

Шахсий ҳудуд

Ниҳоят, муслима аёллар учун хатарли бўлган мажлислардан яна бири ишқий сирлар очиладиган, турмуш ўртоғининг хаёлига ҳам келмайдиган тарзда оилавий ҳаётнинг тафсилотлари ёйиладиган мажлислардир.

Бу ишларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жуда ёмон кўрганлар. Бу ҳақда бир қатор ҳадислар ривоят қилинган. Аслида ҳам соғлом жамиятда бирор махфий (масалан, интим) нарса ҳақида гап бошланса, инсонлар ноқулайлик, уялиш ва ҳаёни ҳис қиладилар. Бироқ бу каби суҳбатлар қанча кўп эшитилса, инсоннинг беҳаёликка нисбатан табиий реакцияси заифлашиб боради. Бора-бора инсон бу каби интим мавзудаги суҳбатларни табиий қабул қилиб, ҳатто қизиқиш билдира бошлайдилар.

Бу фақатгина биз эшитадиган сўзларга тааллуқли эмас. Атрофга қарасак, авваллари очиш уят ҳисобланган жойларни очиб юриш аллақачон у қадар ёмон эмасдай бўлиб қолганига гувоҳ бўламиз.

Лекин, модомики, кишиларнинг кийиниш маданиятини назорат қилиш ваколати қўлимизда эмас экан, биз ўзимиз ўтирган даврадаги нотўғри суҳбатларнинг олдини олиш қўлимиздан келади. Бундай мажлисни тарк қилиш – биз қила олишимиз мумкин бўлган энг оз иш.

Имом Бухорий ва Муслимлар ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, яхши гап гапирсин ёки сукут сақласин", деганлар. 

Аиша Умму Адам,

рус тилидан эркин таржима

Мавзуга оид мақолалар
Muslimaat.uz сайтида эълон қилинган йиллик танловданФарзандлар, ҳаётнинг зийнати, чиройи, келажак эгаларидирлар. давоми...

03:00 / 19.01.2020 28914
Отаонанинг қизларига Сен қандай қилиб эрга қарайсан Сен ҳалиям бир ишни уддалай олмайсан Эрингнинг давоми...

07:24 / 04.03.2023 13154
Инсон нима учун оила қуради Бугунги кунги ёшларнинг оила қуриш борасидаги тушунчалари қандай Уларда давоми...

06:19 / 05.08.2023 9024
Мавзуни ўқиб, кишининг кўз олдига ойисидан китоб ўқиб беришини сўраётган болакай келади. Лекин, афсуски, давоми...

14:58 / 22.06.2019 7894