Рамазонда жисмимизда нима содир бўлади?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мусулмон жамияти учун йилнинг энг афзал мавсуми бўлган Рамазон кириб келди. Келаси бир ой давомида бутун дунё мусулмонлари жисмларининг имкониятлари нақадар мўллигини, шукр келтиришни ўрганадилар.

Баҳор ёки ёз ойларига тўғри келган Рамазон шимолий яримшарда яшайдиган мусулмонлар учун қийинроқ бўлади. Чунки унда кунлар узунроқ бўлиб, рўзадорлик соатлари кунига камида 15 соат давом этади.

Бироз машаққати бор бўлса-да, рўза тутиш аслида соғлом одат ҳисобланади ва кўпинча шифокорлар томонидан тавсия қилинади.

Юнон табиби Гиппократ рўза тутишни саломатликни яхшилашда маслаҳат берган бўлса, илоҳий динлар эса руҳиятни яхшилаш учун тавсия қиладилар. Рўза асосан диний амал ҳисоблаб келинган бўлса-да, бугунги кунда кўплаб инсонлар унинг очиқ-ойдин тиббий фойдалари учун ҳам амалиётда қўллашмоқда.

Ўтган йили АҚШнинг Атланта шаҳридаги Жоржия штати университети тадқиқотчилари рўза тутилганда ва кам углеводли парҳезлар қилинганда жисмимиз бизнинг қон томирларимизга ёшартирувчи таъсир қилиши мумкин бўлган молекула ишлаб чиқаришини аниқлашди.

Лекин рўза тутганда танамизда айнан нима содир бўлади?

Рўзанинг жисмимизга таъсирларини шарҳларкан, Вилдан Челик шундай дейди:

“Бизнинг ҳазм қилиш тизимимиз танамиздаги энг кўп қувватни сарфлайди. Бу энергиядан фойдаланган пайтда у иммун тизими, мия ва мушаклар каби барча бошқа ишлаб турган тизимларга ва ички аъзоларга рақобатчи бўлади. 15-16 соатлаб рўза тутиш орқали биз ҳазм қилиш тизимимизга дам берамиз ва бошқа аъзоларга кўпроқ энергияни истеъмол қилиш имкониятини берамиз”.

Биз рўза тутишдан аввал саҳарлик пайтида қабул қиладиган асосий ва мураккаб углеводлар куннинг биринчи саккиз соати давомида энергия билан таъминлаб туради.

Биринчи саккиз соатдан кейин эса биз саҳарликда қабул қилган оқсиллар қўшимча ўн икки соатлик таъминотни амалга оширади.

Шу тариқа соғлом таомланиш билан рўза тутиш, ҳатто бу энг узоқ соатларга тўғри келса ҳам, ҳеч қандай нохуш оқибатларга олиб келмайди. “Ифторликка ҳам минерал ва витаминга бой маҳсулотлардан, жумладан, дон маҳсулотларидан тановул қилиш керак. Шу билан бирга таомни яхшилаб чайнаш ва кўп сув ичиш ҳам аҳамиятли”, дейди Челик.

“Танангизнинг шакарга бўлган эҳтиёжини эса барра ёки қуритилган мевалар билан тўлдиришингиз мумкин. Кўпроқ сабзавотлар ейиш керак. Тухум саҳарликда ейиш учун оқсилнинг энг яхши манбасидир”.

Daily Sabah

Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам энг тўғрисўз, зиммаларидаги нарсаларга энг вафодор, энг юмшоқ феъл, давоми...

22:21 / 02.10.2023 2018
Ёнғин хавфсизлиги ойлиги    27 декабрь санасида Хадичаи Кубро аёлқизлар мадрасасида ёнғин хавфсизлиги давоми...

10:40 / 10.01.2017 5479
  Бугун 8 сентябрь куни «Hilolnashr» нашриётининг тадбирлар залида янги китоблар ва медиамаҳсулотлар тақдимоти давоми...

10:22 / 10.09.2018 5503