Қизларжон
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мухлислардан

«Қизларжон» – бу китоб биз аёл-қизларнинг қўлимизга қувонч бўлиб келиб, хонадонимизга хайр бўлиб кирди.
«Қизларжон» – дунё қимматини бағрига олган бир кичик китоб таълифидир. Бу китоб «дунёнинг энг яхши матоҳи» дея таърифланган биз аёллар учун яна бир хайрли неъмат бўлди. Жамики аёл-қизларимиз мазкур китоб маърифати, маънавияти билан елпинишларини жуда-жуда истардим…

«Қизларжон» номин эшитиб,
Китоб чиқмай, шошиб қолдим.
Китобингиз қўлга олиб,
Теран хаёл, ўйга толдим.

Қалбга ботар ҳар бир мавзу,
Ҳар сарлавҳа матнлари.
Аллоҳ рози бўлсин сиздан,
Улуғ устоз дилбандлари!

Юртимизнинг бағри қучган,
Ҳикмати бор бир булоқсиз.
Изингиздан борар бўлсам,
Йўл ёритар нур, чироқсиз.

Илмда кўп порлаб туринг,
Қочсин ғафлат кулфатлари.
Аллоҳ рози бўлсин сиздан,
Ҳазратимнинг дилбандлари!

Сўзларингиз эшитиб,
Кўзларимда қатра ёшдир.
Ачинтириб дод йиғлатар,
Талай гўзал, қаламқошдир.

Барчасини ёзолмайман,
Жуда узоқ, кўп байтларим.
Аллоҳ рози бўлсин сиздан,
Ҳазратимнинг дилбандлари!

Сабриянуp

Мавзуга оид мақолалар
Мавсумий ўткир респиратор касалликларга қарши курашишнинг энг самарали йўли организм иммунитетини давоми...

22:02 / 29.11.2023 4853
Иймонли фарзандлар тарбия қилмоқчи бўлганларга 8 маслаҳат Фарзанд тарбияси бугунги кун воқеликларини давоми...

21:41 / 08.02.2017 7943
Наманган шаҳридаги Ҳазрати Лангар жоме масжидида бўлиб ўтаётган Қуръон мусобақасининг ҳифз йўналиши давоми...

11:02 / 04.02.2018 3807