Қуръон мўъжизаси: сув
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Биз осмондан ўлчов ила сув тушириб, уни ерга жойлаштирдик.

Албатта, Биз уни кетказишга ҳам қодирдирмиз”.

Мўминун сураси, 18-оят.

Илм-фанда сувнинг ерга ташқи фазодан, жумладан, комета ва метеоридлардаги музлардан келгани маълум. Кометалар бизнинг атмосферамизга кириб келганида ажраладиган иссиқлик натижасида бу музлар атмосферага буғланади.

Насронийларнинг “Инжил”ида Худо сувни тўғридан-тўғри ерда яратгани айтилади. Қуръони каримда эса Аллоҳ таоло сувни ташқи фазодан ерга жойлагани келтирилади: “Биз осмондан ўлчов ила сув тушириб, уни ерга жойлаштирдик. Албатта, Биз уни кетказишга ҳам қодирдирмиз”.

Агар Аллоҳ таоло сувни ерга “жойлаштирган” (فَأَسْكَنَّاهُ فِي الْأَرْضِ ) бўлса, бу сувнинг ташқи фазода шаклланганини билдиради. Булутлар ер ва осмонлар ўртасида бўйсундирилди, бироқ сув булутлар узра осмонлардан туширилди:

Аллоҳнинг осмондан сув тушириб, у билан ўлган ерни тирилтириши ва унда турли жондорларни таратишида, шамолларни йўналтиришида, осмону ер орасидаги итоатгўй булутда ақл юритувчи қавмлар учун белгилар бор” (Бақара сураси, 164-оят).

Демак, сувнинг ўзи булутлардан ҳам тепадан, осмондан туширилди. Бу ерда гап ёмғир ((مطر ҳақида эмас, балки сув (مَاءٍ) ҳақида кетмоқда.

Бошқа бир оятда Аллоҳ таоло сув аслида булутлар тепасидаги осмонлардан сув шаклида келганини хабар берган. Осмонларда (фазода) ичларида музлар бўлган “тоғлар” бор, бу “тоғлар” ерга тушганда ёрқин чақнаш ҳосил қилади:

“Аллоҳ булутларни ҳайдашини, сўнгра бирга тўплашини, сўнгра уйиб қўйишини кўрмаяпсанми?! Бас, унинг орасидан ёмғир чиқаётганини кўрурсан. У Зот осмондан ичида дўл бўлган тоғларни тушириб, у билан Ўзи хоҳлаган кишиларга мусибат етказур ва уни Ўзи хоҳлаган кишилардан буриб юборур. Унинг чақмоғининг ярқираши кўзларни кетказгудек бўлур” (Нур сураси, 43-оят).

Аллоҳ таоло осмондан ичида муз бўлаклари бўлган тоғларни туширган! Унинг чақмоғининг ярқираши кўзларни кетказгудек бўлур! Бу кометалар ва метеоридлар бизнинг атмосферага тўқнашиш ҳолатининг тасвири.

1400 йил аввал яшаган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сувнинг аслида кометалардаги муздан келганини қаердан билиши мумкин?

Жисмимиз оғирлигининг ярмидан кўпи сувдан иборат. Ердаги ҳайвонлар ва ўсимликлар жисмининг ҳам аксар қисми сувдан ташкил топган. Борлиқдаги ҳаётнинг ўзи сувга ҳожатманд қилади. Олимлар яшаш мумкин бўлган бошқа сайёраларни излаганларида фақатгина сув бор бўлган сайёраларга эътибор қаратадилар. Чунки сув йўқ дегани – ҳаёт йўқ дегани. Мусулмонлар эса буни 1400 йил аввал билганлар.

Куфр келтирганлар осмонлару ер битишган бўлган эканини, бас, Биз уларни очганимизни ва сувдан ҳар бир тирик нарсани қилганимизни билмайдиларми? Иймон келтирмайдиларми?” (Анбиё сураси, 30-оят).

Демак, Қуръони каримга биноан, бутун ҳаётнинг мавжудлиги сувга боғлиқдир.

1400 йил аввал яшаган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бутун коинотдаги ҳаёт сувни тақозо қилишини қаердан билиши мумкин?

Ер юзасининг 71% қисми сувдан иборат. Қуръони каримда “денгиз” ва “қуруқлик” сўзлари ҳам айни шу нисбатда келган. “Денгиз” сўзи 32 марта, “қуруқлик” сўзи 13 марта зикр қилинган. Демак, “денгиз”нинг нисбати 71% бўлади.

Зарнигор тайёрлади.

Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ Бу дунёда бизларни нозик давоми...

22:43 / 25.02.2017 5813
Нурдан яратди фаришталарни, Мўминларга атади гўзал жаннатни, Азон садосидан мамнундир давоми...

15:29 / 25.01.2017 4210
Мўмин мўминнинг ойнасидир    «Ва албатта, сен улкан хулқдасан» Қалам сураси, 4оят.    Пайғамбаримиз давоми...

13:11 / 08.12.2017 2953
Ўзбек қизи чекиш орқали «имидж»ини оширмоқчи Авваллари ондасонда хориж фильмларида сигарета чекаётган давоми...

13:54 / 24.11.2016 3517