БАА исломий санъатни ривожлантиришда сунъий интеллектдан фойдаланмоқда
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

БАА маданият ва илм тараққиёти вазирлиги сунъий интеллект ёрдамида исломий санъат ривожланиш суръатларини ўрганиб, унинг истиқболларини шакллантирмоқда, деб ёзади Мелисса Гроунд.

БАА маданият ва илм тараққиёти вазирлиги исломий санъат ҳамда ҳунармандчилигини ривожлантиришга йўналтирилган Ал-Бурда Фондини ташкил қилди.

Фондни ташкил қилиш фикри вазирлик исломий санъат экспертлари орасида ўтказилган сўров натижаларининг таҳлили учун Swarm AI (гала сунъий интеллект)дан фойдаланиб кўрганда келди. Сўровнома вазирлик томонидан «Ал-Бурда» фестивали доирасида ўтган йили ноябрь ойида ўтказилган эди.

«Биз исломий санъат ва маданиятнинг истиқболларини белгилаб берадиган муҳим натижаларга эришдик. Бундан ташқари, санъат арбобларининг техник кўникмаларини такомиллаштиришга ёрдам берадиган бадиий дастурларга ҳам маблағ ажратмоқдамиз», дейди Маданият ва илм тараққиёти вазири Нура ал-Каъбий.

Swarm AI атамаси баъзи ҳайвонлар, ҳашаротлар ва балиқларнинг кўчиш ёки ов қилиш каби фаолиятларида жамоавий бирлик сифатида ҳаракат қилиш қобилиятларига нисбатан олинган. Инсонларга ана шу қобилиятлар етишмайди. Масалан, чумолилар тўданинг ҳар қандай нуқтасидан бошқа нуқтасига маълумотни тезкор ва самарали етказа оладилар.

Бошқача қилиб айтганда, Swarm AI (гала интеллект) гала бўлиб яшайдиган жонзотларнинг уюшқоқлик  интизоми тамойилига асосланган.

БАА ҳукумати томонидан сунъий интеллектнинг бу кўринишининг қўлланилиши ҳатто фақатгина қўл меҳнати ва дин билан боғлиқдек кўринган исломий санъат соҳасида ҳам технологиянинг янги шаклларига бўлган интилишдан дарак беради.

Мавзуга оид мақолалар
Ота шундай ҳикоя қиладиquotМен боламга ҳар куни ҳам пул беравермайман. Баъзан учтўрт кунлаб пул бермасдан, давоми...

22:23 / 05.08.2023 3799
Вақтга эътиборли бўлиш муҳимлиги баён этилар экан, ўртача етмиш беш йиллик умр таҳлил қилиб кўриладиган давоми...

21:07 / 30.09.2023 3450
Тоат ўзингдан чиққани билан хурсанд бўлма. Унинг Аллоҳдан чиққани билан хурсанд бўл. «Айт «Аллоҳнинг фазли давоми...

12:19 / 28.01.2019 4173
Мусулмон бўлмаган танишларим кўпинча рўза тутаёганимни эшитишса, ҳайратланганини яширмай Бу жуда қийин давоми...

13:24 / 20.05.2019 3230