Дунёнинг энг кичик чақалоғи (268 грамм) шифохонадан соғ-саломат чиқди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бор-йўғи 268 грамм оғирлик билан туғилган токиолик дунёнинг «энг митти чақалоғи (ўғил бола)» махсус шароитлардаги парваришлардан сўнг вазни 3,238 граммга етиб, соғ-саломат ҳолда шифохонадан чиқди.

Токиодаги Кеио университетининг хабар беришича, туғруқ август ойида ҳомиладорликнинг 24-ҳафтасида фавқулодда кесарча усулда амалга оширилган.

У шифохонадан чоршанба куни тахмин қилинганидан 2 ой кейин чиқди. 1000 граммдан кам вазнда туғилган болалар одатда органлари етарлича ривожланмагани туфайли юрак ва нафас олиш соҳасида ҳамда юқумли касалликларга чидамлилик борасида муаммоларга учрайди.

Аёва университетининг «жаҳоннинг энг митти чақалоқлари» қайдномасига биноан, бу борада аввалроқ қайд қилинган рекорд 2009 йилда Германияда туғилган 274 граммлик ўғил бола чақалоқ ва 2015 йилда Германияда туғилган 252 граммлик қиз бола чақалоқ эди.

«Жаҳоннинг энг митти чақалоқлари» қайдномаси саҳифасига мувофиқ жаҳон миқёсида муддатдан аввал 300 граммдан кам вазнда туғилиб, яшаб кетган чақалоқлар сони 23 та бўлиб, улардан 4 тагинаси ўғил бола бўлган.

Мавзуга оид мақолалар
Фарғона вилоятида якунига етган яна бир Қуръон мусобақаси Қўштепа тумани Муборак жоме масжидида бўлиб ўтди. давоми...

12:12 / 07.02.2018 3565
Рўза билан илк танишув Рўза тутмасам бўлмайди Ойижон, ахир касалсизку Рўза тутсангиз, аҳволингиз яна давоми...

16:00 / 09.03.2017 6957
Ўн битта ой ичра султон  cор бўлиб кел, Рамазон, Расулуллоҳ умматига ёр бўлиб кел, Рамазон Жоним тўшай давоми...

19:49 / 26.05.2017 5105
            ШАЙТОН ИНСОН БИЛАН ҚАНДАЙ МУЛОҚОТ ҚИЛАДИ   Шайтон мўминнинг энг катта ва энг асосий давоми...

21:35 / 25.02.2017 13486