11 феврал – Халқаро илм-фан соҳасидаги аёл-қизлар куни: мавзуси, тарихи ва аҳамияти
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бугунги кунда илм-фан соҳасини кўпчилик эркаклар билан боғлайди. Бундай тарафкашликнинг олдини олиш ва илм-фан соҳасида аёллар учун тенг имкониятлар тақдим қилиш мақсадида БМТ ташкилоти ҳар йили Халқаро илм-фан соҳасидаги хотин-қизлар кунини жорий қилган.

Тарихи ва аҳамияти

Бирлашган Миллатлар Бош Ассамблеяси 2015 йил декабрдаги 70-сессиясида февралнинг 11-кунини Халқаро илм-фан соҳасидаги аёл-қизлар куни дея белгилади. Жаҳон миқёсида тадқиқот соҳасидаги аёлларнинг улуши жуда оз. ЮНЕСКО келтирган маълумотларга биноан, қиз бола талабаларнинг бор-йўғи 30% қисми олий таълимни STEM (илм-фан, технология, муҳандислик ва математика)га оид соҳаларда олади. Табиий фанлар, математика, статистика каби соҳаларда бу улуш ундан ҳам оз.

Бу куннинг нишонланишидан мақсад илм-фан ва технология соҳаларида аёлларни ҳам фаол бўлишга жалб қилиш, тадқиқот олиб бораётган аёл-қизларни қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантиришдан иборат.

2019 йил учун Халқаро илм-фан соҳасидаги аёл-қизлар куни мавзуси

Мазкур сана ҳар йили алоҳида мавзу билан қаршиланади. 2019 йил учун мавзу «Investment in Women and Girls in Science for Inclusive Green Growth» («Яшил – табиатга зиён етказмайдиган иқтисодий ўсиш соҳасидаги аёл-қизларга сармоя киритиш») дея белгиланди. Бунда табиатга зиён етказмайдиган ресурслар орқали кенг қамровли тараққиётга эришиш борасида тадқиқот олиб борадиган аёл-қизлар учун алоҳида эътибор қаратиш борасидаги дастур кўзда тутилган. Бу аёлларни илм-фан ва тадқиқот оламининг бир қисми бўлишга ундайди.

Юртимиздаги ҳолат

Хотин-қизлар Ўзбекистон аҳолисининг 50,3% ини ташкил қилади. Юртимизда мактабгача, ўрта, ўрта-махсус, олий таълимнинг самарали тизимида аёл-қизларнинг таълим олиш ҳуқуқини тўлиқ таъминлаш муҳим йўналишлардан бири ҳисобланади. Бугун Ўзбекистонда барча соҳаларда аёл-қизларимиз тобора илғор ўринларни эгаллашаётганига гувоҳ бўлиш мумкин. Улар ватанимизнинг таълим, маданият ва ва илм-фан соҳаси ривожига салмоқли улуш қўшмоқдалар. Илмий таълим муассасаларида 660 аёл фан доктори ҳамда 6 аёл академик, 15 таси Ўзбекистон Қаҳрамони, 17 аёл эса сенатор, Қонунчилик палатасида 15 депутат аёл меҳнат қилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг илмий тадқиқот институтларида  3000 га яқин аёл-қизлар самарали тадқиқот ишларини олиб боришмоқда. Ўзбек олима аёллари кимё, биотехнология, қишлоқ хўжалиги ва бошқа жабҳаларда ўзларининг кучли интеллектуал салоҳиятларини намойиш этишган, бу чет эллардаги кўплаб илмий марказлар томонидан ҳам юксак баҳоланади. Яна шуниси муҳимки, мамлакатимизда илм-фан, таълим, соғликни сақлаш, санъат ва маданият соҳаларида фаолият олиб бораётган аёл-қизларнинг улуши 72% ни ташкил қилади. Бу эса аёл-қизларимизни ҳар томонлама иқтидорларини намоён этишларида қўллаб-қувватлаш аҳамияти долзарб эканини англатади. Бунинг ижобий мисоли тариқасида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини келтириш мумкин. Ушбу жамоат ташкилоти томонидан аёл-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоялаш ҳамда қўллаб-қувватлаш борасида самарали механизм шакллантирилган. Шунингдек, бу соҳага оид Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” каби фармонлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг кўплаб қарорлари чиқарилгани ва жамият ҳаётида ижро этилаётгани ҳам аҳамиятлидир.

Мавзуга оид мақолалар
  Бемор бўлиб қолган кишининг беморлиги ҳисобга олинади. Намоз ўта аҳамиятли ибодатдир, уни вақтинчалик давоми...

12:24 / 18.05.2017 3674
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим Улар «Қалбларимиз сен даъват қилаётган нарсадан ғилофлардадир, қулоқларимизда давоми...

11:44 / 29.11.2016 4611
  Зарифа Қосимова 1959 йил 22 июнда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1966 йилда  Олмазор тумани аввалги давоми...

10:36 / 30.01.2017 5252
embedhttpswww.youtube.comwatchvLbkrJhA3gfeatureyoutu.beembed

18:15 / 15.01.2018 3313