Меҳмонларим
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Самодан ерга инди минг-минглаб малак, Иноят истаб ҳар мўмин кўзида ёш. Ажиб тун раҳматига тўлди ер-фалак, Дуо айлар қўллар кўкда кексаю ёш.

Ё Роббано! Бу кун бизга не раҳматдир, Фаришталар дуомизга ҳамроҳ эрур. Қадрин билганларга «қадр» марҳаматдир, Йиғлаб дуо қилинг, дўстлар, қалблар эрур.

Ё Роббано! Сен Моликсан, сен Раззоқсан. Ўзингдан ўзгага бизни муҳтож қилма. Не иш қилдик барчасидан сен огоҳсан, Қиёмат майдонида ноилож қилма.

Ё Роббано! Авф айлагин гуноҳимиз, Билолмаймиз гуноҳлар кўп, кўкдан ошди. Қуръон бизнинг нур сочувчи чироғимиз Кимлар ўқиб, кимлар йилда бир бор очди.

Ё Роббано! Қувонч дилда чексиз, билдинг. Ташриф қилди уйимизга бу кун «қадр». Эй Жаброил фаришталар бирла келинг, Уйимизга тўлсин нур, ҳам мушку атир.

Малоиклар, сизга Қуръон ўқиб берай, Сизлар ҳозир бўлиб тингланг қироатим. Дилда пинҳон сўзларимни сизга сўйлай. Роббимга етказинг кўпдир муножатим.

Ё Роббано! Ўзинг Хобир ҳам Басирсан. Дуоларни эшитгувчи ҳам билгувчи. Биз ожизмиз, гуноҳкормиз сен Ғофурсан Раҳим Зотсан осийларни авф қилгувчи.

Истар эдим, қани энди, тонг отмаса, Бир йил кутдим бу кечани истаб-қумсаб, Меҳмонларим уйимни ҳеч тарк этмаса. Хайрлашгим келмас, нетай энди йиғлаб.

Умида Обрў

Мавзуга оид мақолалар
       Россиянинг СанктПетербург шаҳридаги Россия Фанлар академиясининг Шарқ қўлёзмалари институтида давоми...

14:31 / 11.06.2018 3379
Иккинчи мактуб. Сизни соғиндим, Ё Расулаллоҳ Ё Расулаллоҳ Аллоҳдан Сизга мукаммал саловоту дурудлар давоми...

12:48 / 08.12.2016 5174
Салмо бинти Қайс розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг давоми...

12:20 / 30.11.2016 5778
              Жинлардан бўлган бир чақирувчи тўғрисида ҳикоя Аббос ибни Рашиддан ривоят қилинади. У киши давоми...

11:10 / 27.02.2017 8275