ОЛИМЛАР «ТАҲНИК» МАРОСИМИНИНГ ФОЙДАСИНИ ИСБОТЛАБ БЕРДИЛАР
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан бизга мерос яна бир суннат амал ўз илмий тасдиғини топди.

Ишончли ҳадислар орқали биламизки, Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга янги туғилган чақалоқни олиб келганларида у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам хурмо чайнаб, шу билан боланинг танглайини кўтарар эдилар. Ушбу тартиб аввал араб-мусулмонлар орасида анъанага айланиб, кейин бутун Ислом дунёсига тарқалди ва таҳник деб аталди.

Бу маросимнинг асослари XX аср охирларида инглиз олимлари томонидан олиб борилган илмий тадқиқотлар орқали тасдиқланди. Уларнинг натижалари 1995 йил июнь ойида «Британия Тиббиёт журнали»да нашр этилди.

Тажрибада иштирок этиш учун Генерал Лидс касалхонасининг (Буюк Британия) туғруқ бўлими шифокорлари ўз вақти-соати билан туғилган 60 та 1-6 кунлик бўлган чақалоқларни танлаб олдилар. Янги туғилган чақалоқларни тўрт гуруҳга бўлишди (улардан бири назорат остида бўлган). Тажрибанинг моҳияти қуйидагидан иборат эди: бармоқдан қон олиш муолажаси олдидан болаларнинг тилларига 2 мл эритмалардан бири томизилган. Биринчи гуруҳга 12.5%, иккинчисига – 25%, учинчисига 50% сахароза эритмаси ва назорат остидаги гуруҳга 2 мл дистилланган (соф) сув берилган.

Маълум бўлишича, 25% ва 50% концентрацияли сахароза эритмасини қабул қилган чақалоқларнинг оғриқли ҳисобланган қон олиш муолажасидан сўнг бўладиган йиғлаш вақти қисқарган. Шунингдек, назорат остидаги гуруҳ болаларига нисбатан уларнинг юрак уриши одатдагидан тезроқ меъёрга қайтган.

Сахароза эритмасининг юқори концентрацияси кучли таъсирга эга экани аниқланган – бола йиғиси эритмада шакарнинг улуши ошиши билан тезроқ тўхтаган. Олимларнинг таъкидлашича, 12.5% сахароза эритмаси ҳам ижобий таъсир кўрсатган, аммо у ташқи белгиларда камроқ акс этган.

Ушбу тадқиқотлар асосида янги туғилган чақалоқ тилига сахарозанинг томизилиши самарали экани исботланган, энг муҳими оғриқ камайтиришнинг хавфсиз усули, деган хулосага келинган. Маълумки, шакарнинг энг тоза ва энг фойдали манбаларидан бири хурмо ҳисобланади. Шакарнинг юқори фоизидан ташқари (70% дан ортиқ) хурмода одам организми учун зарур бўлган микроэлементлар, жумладан, туғилиш ва суннат пайтида кўп қон кетишини бартараф қилишда фойдали бўлган калий ҳам бор.

Шундай қилиб, илмий тадқиқотлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидан бири бўлмиш таҳник маросимининг мақсадга мувофиқлигини тўлиқ тасдиқлайди.

musulmanka.su

Мавзуга оид мақолалар
                                                                 «Жаннат райҳонлари»га озор берманг    давоми...

15:43 / 14.03.2017 5107
.Аллоҳ ҳамма жониворни сувдан яратди,Нур сураси, 45оят.Барча жонли коинотнинг асли ҳам, таркиби ҳам сувдир. давоми...

22:12 / 12.09.2023 2694
Таомни мазали тайёрлаш бир санъат бўлса, уни безатиш яна бир санъат ҳисобланади. Бу ҳаммага маълум ҳақиқат давоми...

12:50 / 29.11.2016 5601
Бир мўйсафид мусулмон киши набираси билан тоғ ёнбағрида ҳаёт кечиришар, қария эса ҳар куни тонгда барвақт давоми...

11:18 / 01.12.2016 4870