Шайх Зулфиқор Аҳмад: «Нақшбандия тариқатидаги зикр ва муроқаба»
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

M

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Шайх Зулфиқор Аҳмад ҳазратлари Нақшбандия тариқатининг замонамиздаги машҳур устозларидан бири ҳисобланадилар. Қуйида, Нақшбандия тариқатидаги зикрлар ҳақида савол билан у зотга мурожаат қилган аёлнинг мактубига жавобан Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратлари томонидан ёзилган  мактубни сиз азизларнинг эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Унинг буюк исми ила: Аллоҳ, Аллоҳ, Аллоҳ!

Муҳтарама синглим! Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳу!

Аллоҳ таоло сизни Ўз паноҳида асрасин. Мен хатингизни олишликдан жуда ҳам мамнун бўлдим. Билингким, бу камина фақир қачон бўлмасин хат қабул қилса, дарҳол дуо қилади ва руҳан жавоб қайтаради. Жуда ҳам бандлик туфайли баъзан хатлар кечикади. Сиз мендан Нақшбандия Мужаддидия тариқатидаги зикрлар ҳақида сўрабсиз. Қуйида бу ҳақида бир қанча маълумотларни бериб ўтаман.

ЗИКР

Аввало, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло сизни ҳар онда кузатиб турганини англаб етинг. Сўнгра, ҳар қандай вазиятда – юрганингизда ҳам, ўтирганингизда ёки кундалик юмушларингиз билан банд бўлган вақтингизда ҳам юрагингиз “Аллоҳ!  Аллоҳ! Аллоҳ!”, деб чақираётганини ҳис қилинг! Юрагингизга эътибор беринг ва у Аллоҳга юзланган эканлигига ишонч ҳосил қилинг.

Қўлларингиз ишда бўлса ҳам, юрагингиз Аллоҳнинг зикри билан банд бўлсин. Бутун кунингиз давомида шу изҳорни мақсад деб билинг, яъни “Дил ба ёру, даст ба кор” – дилингиз Аллоҳда, қўлингиз меҳнатда бўлсин! Бизнинг буюк машойихларимиз ғафлат ва бепарволикда ўтказилган бир лаҳзани куфр ҳолатида ўтказилган вақт деб ҳисоблаш кераклигини айтганлар. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Қуръони Каримда оқил инсонларнинг белгиларини қуйидагича тасвирлайди: “Аллоҳни тик турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолларида эслайдиганлар…”. (Аъроф сураси, 191-оят).

Камина фақир, мақсадларингизга етишишингизни сўраб дуо қилади.

ЗИКР, МУРОҚАБА

Дунё ишларидан фориғ бўлганингизда, тонгда ёки тунда ёлғиз ўзингиз холи қолинг. Жойнамозга ўтиринг, кўзингизни юминг ва бошингизни қуйи эгинг. Қалбингиз ойнасини очинг ва ўзлигингизга боқинг.

Ўзингизни чуқур билинг, ҳаёт сирини англанг,
Мен
и рад этсангиз-да, ўзлигингиз ила бирлашинг.
Одамлар ҳаёти иборат ўйин-кулги, исрофдан.
Абадийдир охиратнинг ҳазинаси,
Одамзот бойлиги эса ўткинчидир соя каби.
Ундан ўзгага бўйсунсангиз гар,
Йўқотурсиз дунёни ҳам, охиратни ҳам.

Муроқаба — Аллоҳ  таолонинг марҳаматини қалбингизга тушишини сабр-тоқат билан сидқидилдан кутишликни талаб қилади. Кун мобайнида 10-15 дақиқа вақтингизни уни адо этиш учун сарфланг. Оёқ, қўл ва тилингизни қимирлатмай, сокинлик билан ўтиринг ва ҳаёлингизни барча ўйлардан фориғ этинг. Аллоҳ таолонинг марҳаматига диққат қилинг, қалбингизнинг тубига назар ташлаб, уни носоғлом ва ёмон ўйлардан тозаланг. Сукут сақланг ва юрагингизни “Аллоҳ! Аллоҳ! Аллоҳ!” дея, Унинг марҳаматига миннатдорчилик билдириб чақираётганини тингланг. Унутмангки, бундай муроқаба — ақл ва руҳнинг сокинлигига эришиш йўлидир.

На аҳли оилангиз, на мол-дунё қалбингизга бермас ҳаловат,
Қалб фақат Аллоҳнинг зикри ила ором олур.
Хотиржамлик Сенинг исмингга
боғлиқдир фақат.
Тўшак тикандан бўлса  ҳам, уйқу келур.

Дарҳақиқат сиз илк бор муроқабани бошлаётганингизда, ҳаёлингизга сизни чалғитадиган ёмон фикрлар келиши мумкин. Бу нарса сизни йўлдан қайтаришига имкон берманг. Муроқаба, ҳаётингиз мобайнида кўнглингизда тўпланган ўйлар-фикрлардан поклайди. Уларни эсдан чиқариб ташлашингиз билан қалб қайта тирилади. Бу дунёни фосиқ юрак билан тарк этсангиз, Аллоҳнинг ҳузурига қандай борасиз? Сиз ўзингизни кўпроқ англаганингиз сари ички дунёингиз покланади ва Аллоҳ билан алоқа ўрнатасиз. Агар муроқаба учун сизда вақт етишмаётган бўлса, уйқуга ётишингиздан олдин бир неча дақиқани бунинг учун сарфласангиз, у сизнинг одатингизга айланади.

Қачонки бошимни қуйи эгсам,
Қалбимда кўрурман Дўстим сийратин.

Вақт ўткан сайин, сиз муроқаба туфайли ички хотиржамликка эриша бошлайсиз. Нима бўлган тақдирда ҳам, агар истасингиз муроқаба учун янада кўпроқ вақтингизни сарфлашга ҳаракат қилаверинг.

Юрак қайғу ила излайди кун-у тун бўш вақтни,
Маҳбубини ўйлаб ўтирмоқ учун.

Муроқаба пайтида мудрашни бошласангиз хавотирга тушманг. Бирор нарсага суяниб ёки ётган ҳолатда ҳам буни бажариш мумкин. Агарда, одамларнинг орасида бўлганингизда кўзларингизни юмиб ўтиришда ўзингизни ноқулай ҳис қилсангиз, муроқабани очиқ кўзлар билан адо этса ҳам бўлади.

Эй, Маҳбубим! Бор ҳаёлим висолингда, тилим эса ҳамд айтар!
Қалбимда
ўйларим сен ҳақингда эсган чоғ, қаерга ҳам беркинасан?!

Муроқаба ва унинг моҳиятини таом ва ичимликлардан кўра афзалроқ деб билинг. Ҳадиси шарифда, Аллоҳ таоло мунтазам равишда қилинган ибодатни афзал кўриши айтилган, агар у оз бўлса ҳам. Муроқаба орқали юрагингиз идрок этишни бошлайди.

Аллоҳни англовчи бир қалбни орзу қилинг,
Кўз ила кўрмоқ ва қалб ила кўрмоқ бир хил эмасдир.

Мунтазам муроқабага қарамасдан сизнинг қўрқув ва ташвишларингиз баъзан ўтиб бўлмас тўсиқ каби туюлиши мумкин. Бу машқ осон эмас, лекин у бажарилиши лозим. Ўз устингизда ишланг! Сиз уни ҳатто йўлда – машинада ёки автобусда кетаётганингизда ҳам бажаришингиз мумкин.

Ҳаёт Аллоҳнинг амридир, ҳаёт бу сир-синоат,
Яшашнинг олий нуқтаси – юрак “Аллоҳ” деб нола қилмоғи.

Ишончим комил, мунтазам Муроқаба билан ҳолатингиз яхшиланади. Агар Қалб уйғонса, кўзлар бошқача кўришни, оёқ-қўллар бошқача ҳаракатланишни, ақл бошқача фаҳмлашни бошлайди. Ҳаётингиз Аллоҳ таолонинг кўрсатган йўлига ўтади. Одамлар ҳушбўй ҳид таратадиган кийик гўштидан завқланишади. Умид қиламанки сиз тўғри йўлимизнинг ҳушбўй ифорига эришасиз.

Аллоҳ жўнатган синовлар сизга қарши келибди,
Чунки қалбингизда к
ўринмас ҳеч қандай ташвиш,
Китоб
ўқимоқ, ҳаракат қилишингиз учун вақт қолдирмас,
Сиз батаҳқиқ
ўқувчисиз, аммо ҳаракатга эга эмассиз.  

Доимий зикр туфайли инсонда Аллоҳга бўлган муҳаббат ва завқ ошиб боради. Ибодат қилиб бўлгач, сиз кейинги ибодатни интизорлик билан кута бошлайсиз. Зикр ва ибодатни, яхши амалларингизни қандайдир оғир юк ва мажбурият деб ҳисоблашдан қутуласиз. Аксинча, улар сиз ортидан чопадиган ҳадяларга айланади.

ПАЙҒАМБАРИМИЗГА САЛОВАТ АЙТИШ

Пайғамбаримизга ҳар куни юз марта саловат айтинг:

اَللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى سَيَّدِنَا مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ سَيِّدِنَا مُحَمَّدٍ وَباَرِكْ وَسَلِّمْ

Аллоҳума солли ъалаа саййидинаа Муҳаммад, ва ъалаа аали саййидинаа Муҳаммад ва барик ва саллим.
(Маъноси: Эй Аллоҳим, саййидимиз бўлган Муҳаммадга ва у зотнинг аҳли оиласига саловот, барокат ва саломлар бўлсин!).

Сиз бу Саловатни, гўёки Аллоҳнинг ҳузурига бир ҳадя мисоли тақдим қилгандек, ўта самимият ила, камтарлик ва муҳаббат билан ўқинг.

Кимнинг шарафли исми лабимдадир, ё Аллоҳим,
Тилимни эркалар, унинг исмин айтмоқлигим.

ИСТИҒФОР

Гуноҳларингиз устидан мулоҳаза юритиб, бениҳоя уялиш ва тавозе билан кунига юз маротаба истиғфор айтинг:

أَسْتَغْفِرُ اللهَ رَبِّى مِنْ كُلِّ ذَنْبِ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

Астағфируллаҳа роббии мин кулли занби ва атуубу илайҳи.
(Маъноси: Роббимдан барча гуноҳларим учун кечирим сўрайман ва Унга тавба қиламан).

Агар уят ва афсусдан кўзингиз ёшланмаса, ҳеч бўлмаганда бу ҳолатлар юзингизда ўз ифодасини кўрсатсин. Кўз ёшингиз шунчалик ҳақиқий бўлсинки, уларнинг тўкилиши қабул бўлсин. Гуноҳларини кечирилишини сўраб дангасалик ва эътиборсизлик билан айтилган истиғфор ноўриндир ва бунинг ўзи яна истиғфор айтиш учун етарлидир. Инсон гуноҳлари учун фақатгина кечирим сўрабгина қолмай, ўзида шаклланган ёмон одатларни бартараф этишга уринмоғи лозим.

Роббимизга йиғлаб илтижо қилиш учун, субҳдан олдинги таҳажжуд намозини ўқишга уйғона олишимизнинг ўзи ҳам бир бахтдир.

У хоҳ Аттор бўлсин, хоҳ Румий, ё Ғаззолий,
Субҳга яқин тўкмасдан кўз ёш, ҳеч нарсага эришмас.

Бугунги кунда кўпчилик анвойи меваларнинг таъмларидан роҳатланишади-ю, аммо субҳ вақтидан олдинги таҳажжуд намозини ўқувчи инсон ҳис этадиган завқу-шавқ таъмидан йироқдадирлар. Таҳажжуд намозини кечалари туриб кучли истак билан, ғам-андуҳ билан илтижо учун адо этадиган инсонлар қаерда колди?

Сизнинг йиғинларингиз тугади, сиз излаётганлар ўтди-кетди.
Энди й
ўқдир саҳардаги нолалар-у кўз ёшлар.  

Баъзи аёллар кун давомида уйларини тозалаб завқланишади. Қанийди улар ўша кунлари давомида озгина вақтларини истиғфор ва зикр айтиб қалбларини ҳам тозалашга сарф этишса…

Менинг муҳтарама синглим! Солиҳликнинг нурлари қанчалик сўниб бораётгани сайин, дунёни зулмат шунчалик тез тўлдирмоқда ва ҳар бир ўтган кун сайин бу дунё ҳалокатга яқинлашмоқда.

Иймони Уҳуд тоғидек бўлган иймон эгалари, ўз иймонини ҳар онда йўқотишдан қўрқиб яшашган эди. Биз эса, арзимас иймонимиз билан иймонли ҳолда ўлишимизга қатъий ишончдамиз.

Бу ҳадя — қимматбаҳо ҳазина сари элтадиган йўлдир. Биз иймонимиз мустаҳкамлигига қанчалик эътибор берамиз?! Шунинг учун ҳам ҳар кун тавба қилишимиз зарур. У бизнинг бурчимиз ва ҳузур ҳаловатимиздир. Аллоҳ таоло икки томчини – шаҳиднинг танасидан тўкилган қон томчисини ҳамда уят ва пушаймонликдан тўкилган кўз ёшини яхши кўради.

Роббим олмос каби қабул қилди,
Уятдан тўкилган икки томчи кўз ёшим.

Онада ўз боласига нисбатан жуда кучли муҳаббат бўлади ва у боласини ҳар қандай вазиятда ўз паноҳига олади. Онанинг муҳаббати чиқиб бўлмайдиган юксак тоғдир, тубига етиб бўлмайдиган уммондир. Агар қайсар ўғил онанинг пойига тиз чўкиб пушаймонлик ва уялиш билан кечирим сўраса, онаси унга меҳр кўрсатиб, жаҳли чиққанлигига қарамасдан кечиради.

Бу ривоятнинг маъносига эътибор беринг: Агар етмиш онанинг меҳрини бирлаштирилса ҳам, Аллоҳ таолонинг ўз бандаларига нисбатан меҳрига етолмас. Агар кўзингиздан тавба кўз ёшлари оқса, сизга Аллоҳнинг марҳамати тўкилади. Бу, Аллоҳ таолонинг марҳамати хар нарсадан устун эканлиги сабабидандир.

Агар кимдир минг йиллар давомида гуноҳ иш қилган бўлса, у Аллоҳнинг чексиз марҳамати олдида оздир. Агар у чин қалбдан гуноҳларига тавба қилиб надомат чекса, унинг гуноҳлари кечирилади ва тавбаси қабул қилинади. Хабарларда айтилишича, Аллоҳ таоло қуйидагиларни эълон қилгандир:
“Агар сизнинг гуноҳларингиз дунёдаги жамики дарахтлардаги барглардан-да кўп бўлса, осмонлардаги жамики юлдузлардан-да зиёдроқ бўлса, уммон кўпикларидан кўпроқ бўлса ҳам, ва ҳатто чўлдаги қум зарраларидан кўп бўлганида ҳам, улар Унинг марҳамати олдида оздир”.

Бундан ташқари, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинган ҳадиси Қудсийда, Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
“Агар сизлардан бирортангиз тавба қилсангиз-у яна гуноҳга қайтсангиз, яна тавба қилиб яна қайтсангиз, билингки сизлар юз маротаба тавба қилиб қайтган тақдирингизда ҳам, Менинг (раҳмат) эшикларим доимо очиқдир, келсангиз тавбангизни қабул қилавераман”.

ҚУРЪОНИ КАРИМ ТИЛОВАТИ

Ҳар куни Қуръондан бир жуз (пора)нинг чорак қисмини ўқишга одатланинг. Билингки, аёллар намоз ўқиши мумкин бўлмаган ҳолларда Қуръон ҳам ўқий олмайдилар. Асални қошиқчада ҳар татиб кўрганингизда роҳатланганингиз каби, унинг ҳар бир оятини ўқиб роҳатланинг ва юрагингизга тушаётган ҳар бир оятнинг маъно моҳиятини англанг.

Бу Китоб сизнинг қалбингизга жойлашмагунига қадар, сиз тугунларни ечолмайсиз, сир-синоатларга бой бўлган бу дунёни тушуна олмайсиз.

РУҲИЙ БОҒЛАНИШ (ШАЙХ)

Яна бир кундалик вазифангизга қўшиладиган нарса бу руҳий ҳолатингиздан хабардор бўлиб туриши учун руҳий етакчингиз (шайх) билан доимий алоқада бўлишингиздир. Ўз ҳолатингиз ҳақида айтганингизда ҳамиша ростгўй бўлинг ва маслаҳатларга риоя қилинг. Боғбон муҳаббат ва парвариш билан озиқланган ўсимлигини ривожланаётганини кўрганида мамнун бўлади. Жисмоний касаллигини тузалишидан умид қилган ҳар қандай киши ўз табиби билан мулоқотда бўлиши лозимдир. Шунингдек, агар сиз руҳий ҳасталикдан озод бўлиш йўлини излаётган бўлсангиз устозингиз билан мулоқотда бўлинг. Бирор бир ҳунар ёки фанни ўрганиш учун  устознинг бўлишлиги жуда муҳимдир.

Шуни билки, устозсиз ўрганган ҳар киши,
Пойдеворсиз бинодир, қулашга тайёр.

Ислом шариатини ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларини  бизларга ўргатишда кўмакчи бўлиб, бизларни ўқитган устозу мураббийларимизни Аллоҳ мукофотласин.

Бугунги кунда баъзи бир мадраса ва масжидларда шариатдан бехабар бўлган сохта ва бузғунчи кимсалар етакчилик мавқеини эгаллаб олганлар. Уларнинг ҳаёти суннатдан маҳрум, улар ўзлари адашиб, бошқаларни ҳам йўлдан оздирмоқдалар. Ўзи  сувда сузишни билмаган киши бошқа бировни чўкишдан қутқара олмагани сингари, бундай инсонлар  Тасаввуф номини ёмонотлиқ қилишга хизмат қиладилар.

Бу сўзларга яхшилаб эътибор беринг! Бу мулоқот (байъат)нинг мақсади, Аллоҳ таолонинг розилигига эришиш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига риоя этиш ва ўз нафсимизни тузатишдан иборатдир.

Юқорида берилган вазифалар шу қадар кучлики, Сиз уларни мунтазам бажариб борсангиз бир неча кун ичида ўзгаришларни сезасиз. Кундалик ҳаётингиз давомида шариат амалларига риоя қилишингиз осонлашади. Бу ишда мунтазам бўлсангиз ҳузур ҳаловатда яшайсиз. Кўп шакар озроғига нисбатан ширинроқдир ва биз аста-секинлик билан бу вазифаларни қандай адо этишни билиб оламиз. Уйдагиларингизга саломимни етказинг.

Вассалом,  маъал икром.

Фақир Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий Мужаддидий.

Манба:  www.tasawwuf.co

Мавзуга оид мақолалар
Амр ибн Шуъайбнинг бобосидан ривоят қилинди «Бир аёл қизи билан бирга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

06:44 / 24.11.2016 4638
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим Бинту Содиқ канали рабиъул аввал ойи муносабати билан ҳар йилги анъанага давоми...

12:28 / 27.10.2019 2410
 Исмоил Махдум фақат илмда пешқадам бўлмай, хулқу одобда, хушмуомала ва садоқатда, қаноат ва риёзатда ҳам давоми...

16:52 / 07.02.2017 6506