Нуқсон жисмимда эмас, балки қалбимда
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бирор иш устида соатлаб ўтирсам ҳам, жисмим бунга дош беради. Намоз ўқиганимда эса... намозни тезроқ тугаллаш учун қисқа сураларни ўқийман. Ваҳоланки, жисмим узоқроқ намоз ўқишга қодир. Қалбим эса қодир эмас...

Нуқсон қалбимда, жисмимда эмас!

Неча марталаб арзимаган ишлар учун ҳам бедор бўламан... Тунда қоим бўлишга ҳам қурбим етади. Бироқ қалбим... қодир эмас. Таҳажжудни малол олиб ухлайди.

Нуқсон қалбимда, жисмимда эмас!

Ўн олти йилдирки, фарзандларим мактабга кеч қолмасликлари учун эртароқ уйғотишга жидду жаҳд қиламан. Аммо бомдод намозига уйғотишда сустлик қиламан. Зотан, ўзим ҳам бомдодга уйғонишга қийналаман... Муаммо эрта уйғота олмаслигимда эмас, балки муаммо қалбимда. Қалбим Аллоҳ учун уйғонишга қодир эмас, дунё ишлари учун эса уйғона олади...

Нуқсон қалбимда, жисмимда эмас!

Ювиниш, еб-ичиш, ишлаш, дарс қилиш, сўзлашиш, кулишиш учун бемалол вақт топаман. Демак, камчилигим ибодатга вақтим йўқлигида эмас, балки қалбим ибодат ҳақида фикр қилишга фурсат топмаслигидадир...

Нуқсон қалбимда, жисмимда эмас!

Шундай экан, муаммо – қила олмаслигимизда эмас. Зеро, биз қўлимиздан келадиган нарсадан сўраламиз. Бироқ қалбларимиз ожиз бўлиб қолган. Дунё ҳаётига боғланиб қолиш уни бузган:

«Лекин сизлар дунё ҳаётини устун қўясизлар» (Аълаа сураси, 16-оят).

Аллоҳим, зикринг, шукринг ва ибодатингни чиройли адо этишга ёрдам бер!

Аллоҳим, бизни, ота-оналаримизни, умр йўлдошларимизни, зурриётларимизни ва яқинларимизни салим қалб билан ризқлантир!

Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvzR8PPB8Nxxsfeatureyoutu.beembed

20:51 / 31.05.2017 3640
Ҳув анавинисини менга кўрсатворинг Росаям яхшига ўхшайди, дейди биринчиси. Вой, буни оламан деб айтиб давоми...

22:04 / 08.02.2017 4567
Ҳаж қасд қилиш ва йўналиш маъносида келади. Лекин унинг маъносини бу икки сўз билан чегаралаб қўйиш тўғри давоми...

12:12 / 02.12.2016 3341
Барча уламои киромлар никоҳ суннат амаллардан эканлигига ихтилоф этишмайди, балки унга тарғиб этишади. давоми...

09:48 / 27.10.2016 4611