“Жўйбори Калон” аёл-қизлар Ислом билим юртида жаноза одобларига бағишланган ўзига хос тадбир бўлиб ўтди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

29 октябрь 2018 йил санасида “Жўйбори Калон” аёл-қизлар Ислом билим юртида «Октябрь – фиқҳ фани ойлиги» муносабати билан илм мажлиси бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирнинг асосий мавзуси жаноза одоблари тўғрисида бўлди. Бу мавзунинг танланишидан мақсад шариат кўрсатмаларига мувофиқ маййитни ювиш ва кафанлаш, жанозадаги бидъатларга раддиялар бериш эди.

Ушбу илм мажлисига фиқҳ фани мударрисаси Ҳ.Ҳалимова бошчилик қилди ва талаба қизлар мавзуни саҳна кўринишлари ва видео-лавҳалар орқали ёритиб беришди.

Шунингдек, иштирокчилар мазҳаббошимиз имом Абу Ҳанифа ҳаётларидан ҳам кичик саҳна кўринишлари ижро этишди ва у кишининг ҳаётларидан сўзлаб беришди.

Маййитга қилинадиган биринчи ишлар ва уни ювиш ҳақидаги видео-лавҳалар барчанинг бу борадаги билим савиясини янада кўтарди, десак, муболаға бўлмайди. Ғассолликнинг шартлари ҳақида ҳам маълумотлар санаб ўтилди. Шу билан бирга кафанлик мато тўғрисида талабалар томонидан бир неча ҳадислар айтилди ва кафанлаш жараёни жонли кўрсатиб берилди.

Тадбир сўнггида мавзуга оид савол-жавоблар билан талабалар билимлари синаб кўрилди ва фаол иштирокчилар муносиб ҳадялар билан тақдирландилар.

Жўйбори Калон аёл-қизлар Ислом билим юрти талабаси

Шодия Усмон қизи хабар берди.

Мавзуга оид мақолалар
Муслима фотожурналист жасорати учун тақдирландиКашмирдаги қарамақаршиликни ёритган муслима давоми...

22:00 / 13.06.2020 5281
АҚШнинг Миннесота штати маркази СентПол шаҳридаги Капитолийда энг яхши ўқитувчи номи қайд этилди. давоми...

05:19 / 23.08.2020 3859
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахборотига кўра,2023 йилги муборак Рамазон ойининг биринчи куни 23 март, давоми...

13:09 / 22.03.2023 2845
Бугун 9 апрель куни Андижон вилояти, Булоқбоши туманидаги қатор умумий ўрта таълим мактабларида туман бош давоми...

07:19 / 10.04.2021 16189