Муваффақият сири
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

  Бир деҳқон даласига маккажўхори экар эди. У ерга ҳар қандай уруғни ҳам экавермас, балки фақат олий навли, сифатли уруғни қадарди. Деҳқон мамлакатда энг яхши маҳсулот эгаси сифатида бир қанча мукофотларни ҳам қўлга киритганди. Орденлари тобора кўпайиб бораркан, матбуот ҳам унга қизиқа бошлади. Мухбирлардан бири деҳқоннинг экинзорига бориб, у билан кўришмоқчи, суҳбатини олмоқчи бўлди. Табиийки, уни энг кўп қизиқтирган нарса бу деҳқоннинг муваффақият сири эди.

Мухбирнинг саволига у шундай жавоб берди:

– Буларнинг барчасига сабаб шуки, мен ҳамиша уруғларимни қўшниларим билан бўлишаман, мукофот олган маҳсулотимнинг уруғидан уларга ҳам бераман.

– Қанақасига? – ҳайрон бўлди мухбир. – Қандай қилиб энг яхши уруғларингизга қўшниларингизни шерик қиласиз? Ахир улар ҳам муваффақиятга эришиб, сизга рақобатчи бўлишлари мумкинлигини биласиз-ку!

Деҳқон жавоб берди:

– Хўш, нима қилибди?! Сиз шамол пишган маккажўхори чангларини даладан далага ташиб, чанглатишини билмайсизми? Агар қўшниларим ёмон навли, сифатсиз уруғ экишса, аниқки, чанглатиш жараёнидан сўнг менинг экинларимнинг сифати ҳам ёмонлашади. Агар мен яхши маккажўхори ҳосилини олишни истасам, қўшниларимга ҳам айнан шундай қилишларига кўмаклашишим керак бўлади...

Ҳикояда жо бўлган ҳикмат том маънода кундалик ҳаётимизга алоқадордир. Кимки ўз экинзори – ҳаётини яхшилаб, гўзал ҳосил олишни хоҳласа, атрофидаги кишиларга кўмаклашиши керак экан. Ким фаровон турмуш кечирмоқчи бўлса, яқинларининг ҳам кенгчиликда яшашларига ёрдам берсин экан. Ким муваффақиятга эришишни истаса, дўстларини ҳам муваффақиятга эришишлари учун қўллаб-қувватлашдан чарчамаслиги лозим экан.

Ибрат: бахт-саодат излаётган киши атрофидагиларни бахтли қилишга тиришсин, зеро бир кишининг бахти атрофидаги кўпчилик яқинларининг бахти билан чамбарчас боғлиқдир.

Араб тилидан Зарнигор Аҳмадалиева таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ. Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳининг «Муснад» китобларида «Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи Жабла ибн давоми...

20:13 / 24.11.2016 4736
«Поклик» «таҳорат» сўзи луғатда «тозалик» ва «озодалик» маъносини англатади. Шариатда эса ғусл, таяммум давоми...

10:52 / 03.05.2017 5124
Пишлоқ ва зайтунли салат . Маҳсулотлар 0,5 кг пишлоқмоцарелла, туз, мурч, зайтун ёғи, 10 та зайтун меваси, 12 та давоми...

10:24 / 23.02.2017 5584
Абу ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам«Ким Аллоҳ учун Ҳаж давоми...

15:16 / 10.11.2016 5898