Муслималар либослари Челябинскда
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Шаҳар кунини нишонлаш муносабати билан Челябинскнинг марказий кўчаларидан бирида «Модалар намойиши» ташкил қилинди. Унда маҳаллий ҳамда таклиф этилган дизайнерлар ўзларининг либослар тўпламини тақдим қилдилар. Москва шаҳри “Zuhra Модалар уйи” либослар тўплами ташриф буюрган меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.

«Асыл кош» (Қимматбаҳо қуш) номи остидаги тўплам 10 хил андозадаги кийимларни ўз ичига олган бўлиб, уларнинг ҳар бири этноконфессионал услубда (бирор халқнинг турмуши, маданияти ва урф-одатларига хос диний либослари) ишланган. Уларни тикишда фақат сифатли табиий матолар, ўзига хос, ноёб андозалар ва бадиий кашталардан фойдаланилган. Қисқача қилиб айтганда, ҳар бир модел аслида санъат асаридир.

Томошабинларнинг завққа тўла овозлари ҳамда олқишлари Челябинск шаҳри муслималар либослари модельерининг санъатини самимий, илиқ кутиб олганининг тасдиқи ўлароқ бўлди. 

Манба: http://www.islamisemya.com/aktualno/aktualno/novosti/16893-musulmanskaya-moda-ponravilas-zhitelyam-chelyabinska  
Мавзуга оид мақолалар
Мусҳафи шариф иштиёқи httpswww.youtube.comwatchvrHeviP8P3nIampfeatureyoutu.be

20:03 / 06.07.2018 4442
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм «Аллоҳ ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмас. Фойдаси ҳам ўз давоми...

11:41 / 29.11.2016 5826
Изтироб Одам одам кўзини ўйса, Ҳамиятсиз яшамоқ душвор. Отабола бирбиридан тўйса, Иймонни бўғма, қўйиб давоми...

13:45 / 06.03.2017 4800
 Оила қуришда фақат куёв келинни танлаш ҳуқуқига эга эмас, балки келин ҳам куёв танлаш ҳуқуқига эгадир. давоми...

15:24 / 27.10.2016 7441