Саратова шаҳри муслималари янги хайрия акциясидан хабар беришди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

  Саратова шаҳри «Булоқ» аёллар нодавлат ташкилоти янги «Муҳтожларга ёрдам бер!» хайрия акциясини бошладилар. Муслималар кузги-қишки мавсум учун эркаклар, аёллар ҳамда болалар кийим-кечаклари ва оёқ кийимлари йиғилаётгани ҳақида хабар бердилар.

«Булоқ» ташкилоти раҳбари Хадийжа Бибарсованинг айтишича, хайрия акциясини уюштиришдан мақсад Красноармейск туманида кўп болали, кам таъминланган, уйига ўт тушган оилалар, шунингдек, мажбур қолган қочқинлар ва мухожирларга аниқ йўналтирилган ижтимоий ёрдам кўрсатишдир.

Ташаббускор муслималарнинг хабар беришича, хайрия акцияси сентябр ойининг охиригача давом этади. «Булоқ» аёллар нодавлат ташкилоти кишиларни эзгу ишда қатнашишга чақириб, кийимларни яхши ва тоза ҳолатда олиб келишларини сўрашмоқда.

Манба: http://www.islamisemya.com/aktualno/aktualno/novosti/16900-musulmanki-saratova-obyavili-o-nachale-blagotvoritelnoj-aktsii
Мавзуга оид мақолалар
Абу ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам«Ким Аллоҳ учун Ҳаж давоми...

15:16 / 10.11.2016 6293
 Имконияти чекланган тўрт нафар фарзандни тарбиялаётган муслима аёл Садет Живил Замонамиз онаси дея давоми...

17:58 / 15.05.2018 4000
embedhttpswww.youtube.comwatchv7LdDHEaJs8embed Исмалоқли сомса. Ассалому алайкум Бугун сизлар билан кўпчиликка севимли ҳамда давоми...

16:24 / 05.03.2017 77873