Муслима аёл Тунис мэри бўлди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Тарихда илк бор Тунис пойтахтининг мэри қилиниб нозик хилқат вакиласи тайинланди. 3 июль санасида жамланган сайлов натижаларига кўра ғалабани Ислом партияси “Ан-Нахда”нинг номзоди – муслима Суад Абдерроҳим қўлга киритган.

У рақиби “Нидаа Тунис” партиясининг номзоди Камел Идирани атиги 4 овоз кўпроқ натижа билан мағлуб қилган. Шундай бўлса-да, “Ан-Нахда” партияси ўзини-ўзи бошқариш кенгашида кўп ўрин эгаллади. Энди бу партияни 2135 га яқин халқсайлаган кишилар ҳимоя қилишади.

53 яшар Суад Абдерроҳим, шунингдек,Тунисдаги фармацевтик компанияга раҳбарлик қилади. У жорий йилнинг майида Тунис парламенти сайловларида 60 та мумкин бўлган ўриндан 21 тасини қўлга киритган консерватив партиянинг мустақил  номзоди бўлган.

Мавзуга оид мақолалар
Нигериялик муслима талаба, фан доктори Мистура халқаро илмий танловда тиббиёт соҳасида катта ютуқларни давоми...

21:15 / 20.08.2019 3686
Бу бахтли оила эди. Она мамнун, ота хотиржам, болакай отаонаси билан ўйнайди, конструктордан бир нималар давоми...

11:37 / 26.10.2018 4198
Мусулмонлар билан ҳамжиҳатлик рамзи Russia Today нашрининг хабар беришича, Австрия президенти бир гапи билан давоми...

21:21 / 29.04.2017 5049