«GRAND TA’LIM»да Раҳматуллоҳ қори Сайфуддинов билан илмий учрашув
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

“GRAND TA’LIM”да Раҳматуллоҳ қори Сайфуддинов билан илмий учрашув

Бугун 30 май куни “Ҳилол-нашр” нашриётининг анжуманлар залида, анъанага кўра, яна бир илмий учрашув бўлиб ўтди. Бу галги меҳмон Юнусобод тумани бош имом-хатиби Раҳматуллоҳ қори Сайфуддинов бўлди. Учрашув “Илм – бахт-саодат калитидир” мавзусига бағишланган бўлиб, унда “GRAND TA’LIM” ўқув маркази тингловчилари қатнашдилар. Тадбирни гўзал Қуръон тиловати очиб берди. Даврани “GRAND TA’LIM” НТМ директори Музаффар Саттиев олиб борди. Сўнг кутилган ҳурматли меҳмон Раҳматуллоҳ қорига сўз навбати берилди. У киши илм-маърифат ҳақида йиғилганларга сўзлаб берди. Илм мажлисига айланиб кетган бу анжуманда, шунингдек, ҳурматли устозлар ҳам иштирок этдилар. Жумладан, марказ катта ўқитувчиларидан Анвар Аҳмад ҳам сўзга чиқиб, илм ҳақида, онанинг фарзанд тарбиясидаги аҳамияти тўғрисида маъруза қилди. Савол-жавоблардан сўнг тадбирга яна Қуръон тиловати якун ясаб берди. Йиғилганлар ушбу илмий анжумандан катта таассуротлар билан қайтишди.

muslimaat.uz” 

Мавзуга оид мақолалар
embedhttpyoutu.bepme1YQIkmoembed

22:39 / 18.07.2015 7204
Аллоҳ таоло шундай дейди «Бир йўла мойил бўлиб кетиб, баъзиларини муаллақага ўхшатиб қўйманг» Нисо сураси, давоми...

21:00 / 12.11.2019 4199
Чин ихлос ва муҳаббат Кета олсангиз, Мадинаи Мунавварага кетинг Кета олсангиз, Мадинага ёшлик чоғингизда давоми...

10:35 / 30.09.2017 3924
Қубайса ибн Жобирдан ривоят қилинади «Умар «Ким раҳим қилмаса, унга ҳам раҳим қилинмайди. Ким бировни давоми...

20:00 / 15.11.2016 4218