«Sugar Plum» бренди “Рамазонга туҳфа” номли кўргазмасини намойиш этди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

   Бугун 14 май куни Тошкент шаҳридаги Latte(собиқ “Тошкент”) меҳмонхонасида «Sugar Plum» бренди остида дизайнер Дилнозахон Шамсиддинованинг Рамазонга туҳфа сифатида “Ramazon Collection – 2018 номли кўргазмасинамойиш этилди. Унда тюрбан, кўйлаклар устидан кийиладиган енгил енгсиз ва енгли либослар, шунингдек, Рамазон ойи муносабати билан совға сифатидаги турли туҳфалар, жумладан, Қуръони Карим, электрон тасбеҳ, соат ва бошқалар йиғилганларга тақдим этилди.

Кўргазмада Дилноза Шамсиддинова ижодини намойиш этадиган бир қанча видео-роликлар ҳам йиғилганларга катта экран орқали кўрсатилди.

Мазкур тақдимот маросимига юртимиздан ва чет давлатларидан бир қанча меҳмонлар, шунингдек, Одинахон Муҳаммад Юсуф ҳам таклиф қилинди.

«Sugar Plum» брендининг тақдим этган Рамазонтуҳфаси барча меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

Зуҳрахон ҲАМДАМОВА

“muslimaat.uz” учун махсус тайёрлади.

 

Мавзуга оид мақолалар
Доллар курсининг ўзгариб туриши туфайли Саудия Арабистонининг муқаддас қадамжоларига йўл харажатлари давоми...

19:06 / 12.02.2017 5083
Америкалик бир инглиз қиз шундай ҳикоя қилади «Мен Амерка Қўшма Штатларининг Арканзас штатида христиан давоми...

15:15 / 22.11.2016 5851
Индонезиялик спортчи муслима Арьес Сусанти Хитойда бўлиб ўтган альпинистлар чемпионатида жаҳон рекордини давоми...

16:35 / 25.10.2019 3871