ҚУРЪОНИ КАРИМДАГИ ТАРИХИЙ ҚИССА
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

  • “Фил” воқеаси Маълумки, илк Ислом тарихини манбалар асосида илмий ва холисона ўрганиш динимизни тўғри идрок этишга ёрдам беради. Бу ўринда Қуръон энг муҳим ва асосий манбадир. Зеро, унда бу даврга оид бир нечта ояти карималар мавжуд бўлиб, Фил сураси ҳам шулар жумласидан ҳисобланади. ​Бу суранинг мазмунини яхшироқ тушуниш учун “Фил” воқеаси ва унинг содир бўлишига сабаб бўлган омилларни тадқиқ этиш керак бўлади. VI аср ўрталарида Макка савдо-сотиқ ҳамда ибодат марказларидан бири эди. Яманнинг ҳабашли ҳукмдори Абраҳа Арабистон ярим оролида етакчиликни қўлга олишни хоҳлаб “Фил” юришини уюштирган. Ўзи қурдирган ҳашаматли христиан черкови арабларнинг Кинона қабиласидан бўлган киши томонидан ифлосланганидан сўнг Санода узоқ вақтдан бери яшаётган қурайшлик савдогар Ҳишом ибн Муғирани Абраҳа ўз ҳузурига чақириб, ким бу ишни қилганини билиш учун унга пўписа қилади. Бу ҳақда араб тарихчиси Ибн Ҳишом шундай маълумот келтирган: “Кинона қабиласидан бир киши Қулайсга келиб, унинг ичида таҳорат ушатди. Абраҳа бу ҳолни эшитиб: “Бу ишни ким қилди?” деб сўради. “Буни Маккадаги араблар ҳаж қиладиган Каъба аҳлидан бўлмиш араблардан бир киши қилди. У сенинг “Араблар ҳажини ушбу Қулайсга бураман”, деган гапингдан ғазабланиб, шу хунук ишни қилиб кетди”, дейишди”. Араблар нигоҳини Абраҳа ўзининг христиан черковига қаратиш мақсади – бу унинг очиқдан-очиқ қўллаган сиёсатидан бири эди. Абраҳа Сано шаҳридан эмас, балки Нажрон шаҳридан Маккага юриш қилишни бошлаган. Қўшиннинг асосий кучини Ҳорис ибн Каъбнинг Нажрондаги қабиласи ташкил этган. Ал-Қуртубий “Фил” юришига бошқа бир воқеани сабаб қилиб кўрсатган. Қурайш қабиласидан бўлган йигитлар тижорат қилиш мақсадида Нажоший ерларига бордилар. Улар денгиз соҳилидаги насронийлик ибодатхонасида тўхтадилар ва овқат пишириш учун ўт ёқдилар, уни қаровсиз ташлаб кетдилар. Бирданига шамол кўтарилиб, олов черковга ўтди ва уни ёндириб юборди. Бунинг хабарини зудлик билан Нажошийга етказдилар. Нажоший эса бундан ғазабланиб, ҳабаш ҳукмдори Абраҳани, ҳукмдор ёрдамчиси Абу Яксумни ва қўмондон Ҳажар бин Шароҳбил ҳамда ўзи билан 8 та филни олиб, Каъбани вайрон қилиш учун борди. Абраҳа Макка шаҳрига етиб келганда фил Каъба томон асло юрмаган. Осмонда эса гала-гала қора қушлар пайдо бўлиб, қўшинга ҳужум қилган. Ҳар бир қуш учтадан нўхотдан кичик, мошдек келадиган, пишган лой сингари қаттиқ тош олиб келиб, қўшин устига ташлайди. Қушлар битта тошни тумшуғида, иккитадан тошни эса панжаларида ушлаб олган бўладилар. Шундай қилиб, бутун қўшин паррандалардан қирилиб кетади. Жавод Али Суютийнинг тафсиридан келтирилган иқтибосда айтилишича, қушлар денгиздан чиққан бўлиб, тумшуқ ва панжаларида милтиқнинг ўқи каби тош олиб келиб, қўшиннинг устига ташлаган. Ўқ тошлар теккан инсонни ўлдирган ва қўшиннинг ҳамма аъзолари ўша жойдаёқ вафот этишган. Қўшин сардори Абраҳанинг жони эса Яманга кетаётганда йўлда узилган. У ерда у ёқдан бу ёққа қочаётганлар, қўлига тушган нарсани ўзига қалқон қилиб сақланишга беҳуда уринганлар ва жигарлари узилаётгандек бўкираётганлар сон-саноқсиз эди. Лашкар қаерга қочишини билмай, сарсон ҳолда: «Нуфайл, Нуфайл!..» деб бақирарди. Худди Нуфайл уларга қутилиш йўлини кўрсатадигандек, уни қидираётган эдилар. Лекин энди кеч бўлган, чунки қудрат қўли билан отилган ўқлар ёйдан чиқиб, нишонга теккан эди. Каъба Соҳибининг тенгсиз қудрати олдида улуғвор лашкарнинг тиз чўкишдан ва бу мусибат қаршисида фарёд чекишдан бошқа чораси қолмаганди. Айтишларича, қушлар олиб келган тош қўшиннинг бошига тушса, остидан илма-тешик қилиб чиқиб кетган экан. Абраҳанинг бу юришига жами ҳисоби олтмиш мингга етган лашкари билан Маҳмуд ва яна ўн учта фил сафарбар қилинган. Йўлда бир неча қабилалар, жумладан, Шаҳдон ва Нахис ҳам тобеъ этилган... Ат-Табарийга кўра, қўшин бўм-бўш шаҳарга келганида ҳеч кимни топа олмади. У ерда вабо тарқалганди. Шу касаллик билан Абраҳа Яманга қайтиб келганидан сўнг бироз вақт ўтгач, вафот этди. Бизнингча, мантиқан Абраҳа лашкарининг кўп қисмини ташкил қилган бўйсундирилган бадавий араблар Макка ҳарамига ҳужум қилишни гуноҳ деб билиб, ундан бош тортган. Ҳужум орқага сурилиб, қўшин ичида юқумли касаллик тарқалган. Анчагина одам ўлиб, қолганлари орқага қайтган. Шу билан Макка «Фил етаклаганлар» ҳужумидан қутилиб қолган. Маккаликлар абобил қушлари отган тошларни хотира ўлароқ олиб кетиб, фожеали манзарани кўрмаганларга “кўрсатдилар”. Одамлар ҳайрон бўлишар, бу қадар кичик тошлар билан инсонларнинг бадани илма-тешик бўлганига, улуғвор лашкарнинг кун-фаякун этилганига ҳеч ақллари бовар қилмас эди. «Нима бўлганда ҳам Аллоҳнинг берган жазоси», дея тасалли топгандек бўлдилар. Юришнинг барбод бўлиши ва Абдулмутталиб ҳамшаҳарларини олиб тоққа чиқиб кетишининг асосий сабабларидан бири ҳам шаҳарда қандайдир юқумли эпидемия тарқалганидир. Абраҳа бўм-бўш шаҳарга келиб, у ерда қандайдир касаллик борлигини билди. Чунки у буни кўрган ва бошидан ўтказган эди. Бундай эпидемия Яман жангаворларига юқишидан қўрқиб, Макка шаҳрига ҳужум қилмаган. Абраҳа 541-542 йилларда Мариб тўғонини таъмирлаётган вақтида қурувчилар орасида юқумли касаллик тарқалган ва шу сабабли у ишчиларга жавоб беришга мажбур бўлган. СИҲ 508-манбасида ёзилишича, 541 йилда Мариб тўғонининг фундаменти қурилиши давомида шаҳарда қаттиқ касаллик ва ўлат тарқалди. Абраҳа буни кўриб, ўзининг эфиопиалик ҳамда химярийларига жавоб бериб юборди. Қуръонда ҳақиқатан ҳам “Ашоб ал-Фил” ҳақида Фил сураси мавжуд. Абраҳанинг бу юришдан асосий мақсади фақатгина Маккадаги Каъбани бузиш эмасди, у форсларнинг савдода араб ерларидаги фаоллигини пасайтирмоқчи бўлди. Юқоридагилардан маълум бўлишича, Абраҳанинг “Фил” юришини уюштиришидан асосий нияти турли баҳоналарни важ қилиб, Яманнинг савдодаги фаоллигини ошириш, қолаверса, Византия ва Эроннинг асрлар узра давом этиб келаётган халқаро савдо йўлларида устунликка эришиш учун курашда Византия манфаатига хизмат қилиш эди. Аммо у Байтуллоҳга қарши очган урушида аччиқ мағлубиятга учради. Мисли кўрилмаган катта бир лашкарнинг қўмондони ва Яман ҳокими бўлмиш Абраҳага қасамини амалга ошириш насиб этмади. Унга ва лашкарига берилган бу жазо барча арабларнинг Каъбага бўлган муҳаббати-ю ҳурматларини янада орттирди. Унга қарши чиққанларнинг мутлақо мағлуб бўлишига энди ҳеч шубҳа қолмаганди. Абобил қушлари воситасида Абраҳа ва лашкарига муҳаррам ойининг 17-кунида (феврал ойининг охирида) берилган жазо кўп йиллар инсонларнинг хотирасида қолди. У йилга «Фил йили», маҳв этилган лашкарга «Ашоби фил», рўй берган бу воқеага эса «Фил воқеаси» дея ном берилди. Мазкур ҳодисадан таъсирланган шоирлар шеърлар битди. Аллоҳ номига қурбонликлар сўйилди. Каъба тавоф қилинди. Асли маккалик бўлган Қурайш қабиласининг бошқа қавмлар орасидаги обрў-эътибори янада кучайди. Уларни «Аҳлуллоҳ» (Аллоҳнинг дўстлари) деб атай бошладилар. Қурайш қабиласи шарафли «Ал-Илоҳи» (Худо ёрлақаган) қабила номини олди. «Фил воқеаси» кўп йиллар мобайнида тарихнинг бошланиши ҳисобланиб келинди. Ушбу воқеа 570 йили Макка шаҳридаги Каъбани бузишга қаратилган бўлиб, унинг илк Ислом тарихи учун аҳамияти беқиёсдир. Юриш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туғилмасларидан аввал Қурайш мушрикларига ибрат тарзида содир бўлган. Яъни, улар тарихдаги бу каби воқеалар билан яхши таниш эдилар. Мазкур юришни Муҳаммад пайғамбар кўрмаганликлари сабабли билдириш мақсадида тафсирларда «Алам таро», яъни “Роббинг фил эгаларига нима қилганини билмадингми?” деб келтирилган... Демакки, бўлиб ўтганига бир неча асрлар бўлган Фил воқеаси то қиёматга қадар барчамиз учун буюк ибратдир. Аллоҳ таолонинг жорий қилганини йўқ қилмоқчи бўлганлар! Айниқса, сизлар билиб қўйингларки, бир куни бошингизга шундай аянчли кун келиб қолиши мумкин. Аммо унда кеч бўлади... Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус Ислом билим юрти 4-талабаси Саидхонбалова Робия
Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvjFfQrNDzbwnohtml5Falseembed

12:46 / 10.01.2017 4791
Саудиядаги Англиянинг мухтор элчиси Саймон Коллинз, Исломни қабул қилгач, рафиқаси билан ҳаж амалини давоми...

13:53 / 14.03.2017 4304
Ғусл ҳақида «Ғусл» сўзи луғатда «Бирор нарсанинг устидан сув оқизиш» деган маънони англатади. Шариатда эса давоми...

15:31 / 20.02.2017 5397
Бу дунёда ажойиботлар кўп, лекин кўз кўриши мумкин бўлган энг ажойиб ва ҳайратланарли нарса шуки, сен давоми...

19:16 / 28.02.2017 5862