«Эрурсиз барча оламларга раҳмат, ё Расулуллоҳ!» танловининг 3-йўналишига оид 11-мақола
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Оиламизда Мавлид

Алҳамдулиллаҳ, Мавлид маросимини қариндошларимиз даврасида нишонлаш одатимизга кирган. Биз тўғриси Робиъул аввал ойини кутмаймиз, қариндошлар қаерда (эҳсонларда) кўришсак, иложи борича мавзу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида бўлади. Кеча аввало Қуръон тиловати билан бошланади. Сўнг Шайхимиз роҳимаҳуллоҳнинг Нубувват ва рисолат китобларидаги Муҳаммад алайҳиссаломнинг шакл-шамоиллари, Қуръоннинг нозил бўла бошлаши, Бадр, Уҳуд жиҳодлари ҳақида Набий алайҳиссалом ва уларнинг асҳоби киромлари, Ислом дийни йўлида чеккан оғир заҳматларини, уларнинг сабру матонатларини, ўз Набийларига: “Ота-онам сизга фидо бўлсин! Ё Росулуллоҳ!” деган сўзларига яраша ҳаракат қилишгани ҳақларида гапирилади.

Суннат нима? Унга қандай амал қиляпмиз, суннатни тирилтиришлик ҳақида гўзал суҳбатлар ўртада савол-жавоблар билан давра гўзал бўлади. Биз Набиййимиз Муҳаммад алайҳиссаломга чин уммат бўлишлигимиз учун фарз амаллар билан кифояланмай, албатта, нафл ибодатларда бардавом бўлишимиз, у зот алайҳиссалом қилган ибодатларини иссиқни иссиқ, совуқни совуқ демай, бардавом қилишимиз кераклиги, Раббоний хулқларидан ибрат олиб, ҳаётимизга татбиқ қилиб, фарзандларимизни ҳам набираларимизни ҳам жалб қилишимиз эслатилади. Гўзал салавотлардан айтиб, ҳақларига дуолар билан қиёматда шафоатларидан Роббим баҳраманд этишини сўраб, илтижолар қилинади.

Бу гўзал тадбир Қуръон тиловати ҳамда салавот билан якунланади. Роббим Қодир қилгудек ҳадялар улашилади. Муҳими маросимдан мақсад, динни, сийратни ўрганиш, ўрганганига амал қилишда бардавом бўлишдир. Мен истардимки, Мавлид маросимини фақат Робиъул аввал ойида эмас, балки хоҳлаган вақтда ҳар хил бидъат эҳсонлар ўрнига ўтказиш керак.

Шу савобга тўла амалларимиз сабаб, Роббим Иншааллоҳ икки дунё саодатига эриштирса, ажаб эмас.

Дилдора Иброҳим қизи

Мавзуга оид мақолалар
Уйдан чиқмай туриб ривожланиш мумкинми Аксарият эркаклар учун аёлининг ўсиши, маънавий ривожланиши муҳим давоми...

11:48 / 27.08.2018 4019
Бугун «Quran.uz» сайтининг 10 йиллигига бағишланган илмиймаърифий анжуман бўлиб ўтди.  Анжуманда Ўзбекистон давоми...

11:51 / 31.01.2017 5709
Тоҳир Малик, адиб, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ҳаётни тезоқар дарёга ўхшатадилар. Сиртдан қарасак, сув давоми...

21:00 / 01.10.2019 6447
САВОЛ Яқинлик чоғида маний тўкилмаса ҳам ғусл вожиб бўладими ЖАВОБ Кўпчилик жинсий аъзога яқинлик чоғида давоми...

16:38 / 24.04.2017 7294