«Эрурсиз барча оламларга раҳмат, ё Расулуллоҳ!» танловининг 3-йўналишига оид 9-мақола
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Оиламизда мавлид!

Робиъул аввал ойи яқинлашар экан бу ҳақда доим барча оила аъзоларимизни ҳабардор қиламиз. Бу ойнинг фазлу барокати ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида суҳбатлар қурамиз. Оиламиз аъзолари билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ким кўп салавот айтиш мусобақасини режалаштирдик. Катталар 6, кичик ёшдагилар 7 тани ташкил қилди. Робиъул аввалнинг 12-куни ғолиблар аниқланиши айтилди. Иштирокчилар орасидаги 11 ёшли Ислом 200.000 та салавот айтиб, 1-ўринни эгаллади. Биз бундай натижа кутмагандик очиғи. Ниятимиз кўп салавот айтишга қизиқтириш эди. Қанча кўп салавот айтилса, савоб бўлиши, салавот айтувчи нимани сўраса, иншааллоҳ ижобат бўлиши, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу салавотларга алик олишлари ва жаннатда улар билан бирга бўлиш бахти тушунтирилган эди. Балки болалар шу гапларга ихлос қилган ҳолда ҳаракат қилган бўлсалар, ажаб эмас. 2-ўринни 100.000 та салавот айтган 8 ёшли Муаззамхон жиянимиз ва 3-ўринни 92.000 та айтган 10 ёшли Муҳаммадқодир эгаллади. 7ёшли Икром 70.000 та айтган ва 6 ёшли Муҳаммадфайёз 47.000 та айтган. “Биз ютқаздик...” деб ҳафа ҳам бўлиб қолишди болаликларига бориб. Уларга: “Ютиш муҳим эмас, сизларнинг савобларингизни фаришталар тўхтамай ёзиб турдилар ва сизлар учун дуолар қиладилар”, деб  чиройли ният қилган ҳолда кўнгилларини кўтардик. Барча иштирокчиларга: “Исмларингизни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам таниб олганлар, салавот айтишда бардавом бўлсангизлар, иншааллоҳ сизларни жаннатга киришингиз учун шафоат қиладилар”, дея совғалар улашилди. Мусобақанинг 2-босқичида “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимасини 10 кун ичида ким кўп айтиш бошланди. Бу калима Аллоҳ таолонинг энг суюкли калимаси эканлиги ва жаннатнинг калити эканлиги ҳақида суҳбат қурилди. “Жаннат калитини ким олишни истайди?” дея номланган мусобақамизнинг 2-босқичида болажонлар жуда фаол ҳаракат бошладилар. Айниқса, 14 ёшли Муҳаммадрасул билан 11 ёшли Муслима: “Бу сафар биз ғолиб бўламиз!” дея қаттиқ бел боғладилар. Мавлид байрамини нишонлашни бир кунга белгиладик. Байрам кунига қадар Розия (6ёш), Муҳаммадфайёз (6ёш), Муфаззал (4ёш), Муҳаммадфузайл (3ёш) болажонларимизга: 1. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўргатган дуолар ёдлатилди. 2.Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳақларида қисқа, содда савол-жавобларга тайёрлатилди:

  1. Жаннатга ким биринчи бўлиб киради?(Расулуллоҳ)
  2. Пайғамбаримизнинг оталарининг исми нима? (Абдуллоҳ)
  3. Пайғамбаримизнинг оналарининг исми нима? (Омина)
  4. Пайғамбаримиз қайси фаслда туғилганлар? (Баҳор)
  5. Неча ёшда вафот этганлар? (63)
  6. Қайси шаҳарда туғилиб, қайси шаҳарда вафот этганлар? (Макка шаҳрида туғилиб, Мадина шаҳрида вафот этганлар)...

Оилавий Мавлид байрамимиз учун болалар билан уйларни шар ва гуллар билан безатдик. Болалар ушбу кунни кун санаб интиқлик билан кутишди. Деворларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларидан ёзиб, ёпиштирдик. Гиламга “Биз Расулуллоҳни яхши кўрамиз!” деб ёзилган плакат илдик. Ширинликлар пиширдик. Болалар энг чиройли либосларини кийдилар. Барча оила аъзоларимиз йиғилиб, болаларнинг ёд олган дуоларини, савол-жавобларини тингладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг фазилатлари ҳақида тўхтамай айтиш мусобақасини ўтказдик. Барча болаларга совға бераётиб: “Бу – бу дунёдаги кичик ҳадя, ҳали энг зўри сизларни жаннатда кутмоқда!” дейилди. Мавлид байрамимизнинг сўнггида “Суннат қанотли учқур от” деб номланган мусобақа тушунтирилди. Бу Робиъул аввал ойининг узвий давоми сифатида ҳар куни фарзандларимизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатлари ҳақида маълумот бериб борилади. Сўнг ким кўп суннатга амал қилиш бўйича мусобақалашилади. Ким кўп суннатга амал қилса, унинг оти учқур бўлиб, ғалаба қозонади. Болажонларга буни билиш учун доим сизларни кузатиб борамиз, деб айтилади.

  1. Ухлашдаги суннатлар.
  2. Хало одоблари.
  3. Таҳоратдаги суннатлар.
  4. Таомланишдаги суннатлар.

Шу каби бандлар аввал ўргатилади (10кун). Сўнг доим эслатиб, бирга бажарилади (10кун) ва боланинг ўзи ёлғиз кунлар давомида қандай амал қиляпти кузатилади (10кун).Ой сўнггида кўп амал қилган бола ғолиб деб топилади ва тақдирланади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ибрат олиб яшасак, ўйлаган манзилимизга учқур қанотли отимиз билан тезроқ етиб боришимиз доим таъкидлаб турилади.

Жозиба Жамол қизи,

“Хадичаи Кубро” аёл-қизлар мадрасаси мударрисаси

Мавзуга оид мақолалар
44. Савол Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қайси қамарий ойда пайғамбар бўлганлар Жавоб Расулуллоҳ давоми...

16:35 / 13.12.2017 3041
 Дунё мусулмонлари қаторида россиялик татарлар ҳам бу байрамни нишонлай бошладилар. Маълумки, 2014 йил 2 давоми...

21:24 / 20.01.2017 3921
Британиялик арабшунос олим, Эдинбург Университетининг фахрий профессори Уотт Монтгомери 19092006 гувоҳлик давоми...

07:06 / 06.02.2017 4150
ТАҲОРАТГА ОИД 46масала Маний шаҳват билан чиқса ҳам, бошқа сабаб масалан, оғир нарса кўтариш ёки баланд давоми...

11:51 / 23.05.2019 2387