Малавининг мусулмон бўлмаган биринчи хоними ҳижоб ўраб кўрди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Африканинг Малави давлатида муслималар олий даражада қўллаб-қувватланди. Ўтган дам олиш куни Малави марказий округларидан биридаги мактабда аёллар умуммиллий анжумани (ижтима) бўлиб ўтди. Маънавий-маърифий ва ижтимоий мақсадларни кўзлаган ушбу тадбир мамлакатда ҳар йили ўтказилади. Бу йил муслималар анжуманида Малави биринчи хоними Гертруда Мутарика ҳам иштирок этди. Президентнинг рафиқаси махсус либос – узун кўйлак ва ҳижобда муслималарга келиб қўшилди. «Мен Исломда аёллар алоҳида эъзозланишидан мамнунман ва бундай тадбирларда аёллар бир-бирларидан кўп нарса ўрганишлари керак деб ҳисоблайман», – деди биринчи хоним муслималар олдида нутқ сўзлар экан. Бу ҳақида IslamNews сайти Nyasa Times нашрига таяниб маълум қилди. Муслималар анжуманига мамлакат ички ишлар вазири Сесиля Чазама ҳам ташриф буюрди. У съезд иштирокчилари олдида сўзга чиқиб, муслималарни фарзандларининг, айниқса, қизларининг билим олишига алоҳида эътибор қаратишга чақирди.

Мавзуга оид мақолалар
Кўк пиёз инсон организми учун йил давомида зарур бўлган сабзавот ҳисобланади. Айниқса, эрта баҳорда инсон давоми...

11:39 / 24.11.2016 6436
Қуръони карим Аллоҳ таолонинг каломи. У биз учун то қиёматгача дастурул амал. Бунга иймон келтирганмиз. давоми...

21:00 / 31.08.2023 2657
embedhttpswww.youtube.comwatchvqhxQqxsdl5kembed

17:14 / 22.10.2018 3431
Танлов тўрт йўналишда олиб борилади 1йўналиш «Илммаърифатда пешқадам аёл». Илмий даражангиз, қўлга давоми...

21:00 / 17.09.2019 5112