Олтмиш халқнинг бир ярим миллиондан ортиқ китоби жамланган маконга ташриф буюринг
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Олтмиш халқнинг бир ярим миллиондан ортиқ китоби жамланган маконга

ташриф буюринг

БАА, Шаржа амирлигида ўтказилаётган китоб ярмаркаси ҳозирги куннинг энг муҳим воқеларидан ҳисобланади. Ушбу ярмарка ҳақиқий китобсеварлар учун чинакам байрам десак муболаға бўлмайди. У дунёнинг энг катта китоб ярмаркалари орасида учинчи ўринда туради. Унда машҳур адибларнинг энг сара китобларидан тортиб ҳаваскор ёзувчиларнинг янги нашр этилган асарларигача намойиш этилмоқда. Ярмарка 1650 нафар томошабинни қабул қила оладиган Шаржа Экспо Марказида шу йилнинг 1 ноябрида 11 ноябригача ҳар куни иш олиб боради ва етти ёшдан етмиш ёшгача меҳмонларни бепул қабул қилади. Бу йилги ярмарканинг мавзуси “Дунё менинг китобимда” деб номланган, унда илм-фан, техника, маданият, дин, фалсафа ва бошқа соҳаларга тааллуқли машҳур адабий намуналар намойиш этилмоқда. Тадбирнинг фахрли меҳмони Буюк Британия ҳисобланиб, ярмарканинг асосий мақсадлардан бири инглиз адабиёти ютуқларини намойиш этиш ва БАА давлати билан маданий ришталарни янада мустаҳкамлашга қаратилган.

Бу ер болажонлар учун ҳақиқий кўнгилочар маскан ва кашфиётлар оламига айланди десак бўлади. Кичкинтойларга бағишланган турли мавзулардаги талай китоблар тақдимотлари ва ҳар хил машғулотлар, кўнгилочар ўйинларнинг ўтказилиши уларни хушнуд этмоқда. Болаларга бемалол ўз қобилиятларини намойиш эта оладиган санъат асарлари яратишга, қизиқарли машғулотлар ва ақлни чархловчи ўйинларни ўйнашга имкон берадиган махсус бурчаклар яратилган. Мактаб ўқувчилари учун эса мактаблардан бепул саёҳатлар уюштириш учун ярмарка ташкилотчилар томонидан таклифлар берилган. Ярмарка маданият ва санъатга оид ташкилий масалаларни ҳам аъло даражада йўлга қўйган. Тадбирда Жаҳон Гиннес рекорди китобига кирган турли мамлактлар ошпазларини, харид қилинган китобларга ўз дастхатларини қўйиб бераётган машҳур ёзувчиларни ҳам учратиш мумкин. Бу йилги ярмаркада диққатга сазовор ҳодисалардан яна бири диний ва исломий китобларнинг қадимги нусхалари ҳам намойишга қўйилганидир.

Англиянинг Бирмингем Университети томонидан тақдим этилган бундан 1350 йил аввал ҳайвон терисига ёзилган тўрт вароқли Қуръон қўлёзмаси кўпчиликнинг диққатини тортди. Ҳажазий усулида ёзилган ушбу қўлёзма Париждаги тўрт вароғи йўқолган Қуръон китоби ёзуви билан мос тушади. Марказнинг катта хонасида бу ҳақида кўплаб маълумотларни монитор орқали билиб олиш имкони бор. Шу билан бирга, Марказда 1649 йили Қуръонни биринчи марта инглиз тилига таржима қилинган асл нусхасини ва Европа сайёҳининг Каъбатуллоҳни илк бора туширган суратини ҳамда бошқа муҳим исломий манабаларни ҳам кўришингиз мумкин.

Агар шу кунларда БАА ташриф буюришни режалаштираётган ёки бу ерларга сафар қилаётган бўлсангиз, албатта ушбу ярмаркага ташриф буюринг.

БААдан мухбиримиз Раҳнамо Ҳасанова "Муслимаат" учун махсус

Мавзуга оид мақолалар
Бу ҳодиса бир неча йил аввал эрта кузда содир бўлган эди... Бу дунёда мусулмон учун ҳар он, ҳар нафас синовга давоми...

11:07 / 01.12.2016 2797
Ислом шариати инсон ҳаётини муҳофаза қилиш мақсадида инсоннинг соғлигини сақлаш борасида барча керакли давоми...

21:15 / 13.12.2016 5602
Рўза билан илк танишув Рўза тутмасам бўлмайди Ойижон, ахир касалсизку Рўза тутсангиз, аҳволингиз яна давоми...

16:00 / 09.03.2017 6058
Ислом шариатида эр ва хотин аҳил, тотув, бахтли, фароғатли ҳаёт кечиришлари учун бирбирларидаги ҳақларни давоми...

21:00 / 10.09.2019 5714